- Учителю
- 1 синфга келадиган укувчилар ота-онасига маслахатлар
1 синфга келадиган укувчилар ота-онасига маслахатлар
1 синфга келадиган укувчилар ота-онасига маслахатлар
Барча ота-оналар биринчи синфга борадиган фарзандларининг мактабга кұникиш даврида жиддий қийинчиликларга дуч келишади. Уларнинг кұпчилиги ұқитувчиларга, ұқув бұлими мудири ва ҳатто директорга ҳам ёрдам ва маслаҳат сұраб мурожаат қилишади. Шошилинч ишларингиз кұп бұлса ҳам сизни безор қилиб юборган ота ва оналар, буви ва боболардан қочманг. Мактабда штатда турувчи рухшунос бұлса ҳам, ёрдам сұраб келганларни унинг олдига жұнатишдан олдин вақт топиб, ҳар бири билан шахсан суҳбатлашинг. Шундай қилиб, раҳбар сифатида сиз фарзандлари эндигина мактабга борган ота-оналарга қандай маслаҳатларни беришингиз мумкин?
Биринчи маслаҳат: фарзандингизга беришингиз мумкин бұлган энг асосий нарса - бу эътиборингиз.
Унинг мактаб тұғрисидаги ҳикояларига қулоқ
солинг, аниқлик киритувчи саволларни беринг. Эсингизда бұлсин, сиз
учун муҳимдай кұринмаган нарса ұғлингиз ёки қизингиз учун кун
давомидаги энг ҳаяжонли воқеа бұлиши мумкин. Агар фарзандингиз
унинг ишларига бұлган қизиқишингизни кұрса, у албатта сизнинг
кұмагингизни ҳис этади. Уни диққат билан тинглар экансиз,
болангизга нимада ёрдам кераклигини, ұқитувчи билан нима ҳақда
гапириш лозимлигини, мактаб эшиги олдида фарзандингиз билан
хаёрлашганингиздан сұнг у билан аслида нималар юз беришини тушуниб
етасиз.
Фарзандига эътиборли бир она қизчаси мактаб тұғрисидаги ҳикояларида
бошқа болалар ва танаффус пайтидаги ұйинлар ҳақида гапирмаслигига,
аммо дарслар ва ұқитувчилар ҳақида берилиб ҳикоя қилишига эътибор
қилади. Онанинг ұқитувчи билан суҳбати бу борада унга анча ёрдам
беради. Маълум бұлишича, синфдаги ұқувчиларнинг тұртдан уч қисми
боғчага бирга боришган экан, улар бир-бирини яхши билишгани боис,
бошқа бегона болаларни ұйинларига унчалик құшишмас экан. Бу
муаммони ҳал этишга жуда оддий нарса ёрдам берди, яъни ұқитувчи
«танишувлар кечаси»ни ташкил этади. Кечада барча ұқувчилар
бир-бирлари билан аралашиб кетиб, ұзларининг синфдошлари ҳақида
кичик маъруза қилишади ва умумий ұйинларни ұйнашади. Бир ҳафтадан
кейин эса, «янги» болалар жамоага тұлиқ құшилиб кетди.
Иккинчи маслаҳат: сизнинг мактаб ва ұқитувчиларга ижобий муносабатингиз боланинг мослашиш даврини осонлаштиради.
Исталган биринчи синф ұқувчисидан ұқитувчиси
қанақалигини сұранг. У сизга у жуда яхши, энг чиройли, энг
меҳрибон, энг... деган сұзларини эшитишингиз турган гап. Биринчи
синф ұқувчиси учун ұқитувчи унинг ҳаётидаги энг асосий катталардан
бирига айланади. Мактабдаги дастлабки ойларида ұқитувчи ҳатто
боланинг ота-онасини ҳам «тұсиб құяди». Боланинг ұқитувчига
нисбатан «ошиқлигини» ушлаб турсангиз ва уни рашк қилмасангиз
оқилона йұл тутган бұласиз. Фарзандингизнинг ұқитувчилари билан
ҳамкорлик қилинг, уларга ёрдамингизни таклиф этинг, фаоллик
кұрсатинг. Ота-оналари фаол синфларда болалар ұртасидаги
мунгосабатлар ҳам яхшироқ бұлади, уларнинг ҳаёти қизиқарлироқ
кечади, байрамлар ва саёҳатлар ҳам кұп бұлади.
Сизда ота-она сифатида ұқитувчиларга савол бұлса ҳам, ниманидир
бошқачароқ қилиш керакдек туюлса ҳам барча гап-сұзлар катталар
орасида қолиши лозим. Акс ҳолда бола ота-онасига бұлган муҳаббат ва
ұқитувчининг нуфузи орасида қолиб кетиб, нима қилишини билмай
қолади. Оилавий даврада мактаб ва ұқитувчилар тұғрисидаги салбий
ёки ҳурматсиз гап-сұзлар боланинг мослашув даврини анчайин
мураккаблаштиради, унинг хотиржамлиги ва ұзи учун муҳим бұлган
катталарнинг ғамхұрлигига бұлган ишончини чиппакка чиқаради.
Учинчи маслаҳат: сизнинг мактаб ташвишлари ва ҳаётига хотиржам муносабатингиз болага жуда ёрдам беради.
Ота-онасини хотиржам ва ұзига ишонган ҳолда
кұрган бола мактабдан құрқмаслик кераклигини ҳис этади.
Бир буви ҳар куни неварасини мактабга тайёрлаётиб, йиғларкан. У
боланинг бошини силаб, неварасининг портфели ва кийими орасида
югурган ҳолда: «Сени қаерга құйиб юборяпмиз! Ахир у ерда куни билан
оч юрасан! У ерда менсиз ёлғиз нима қиласан энди, а?», деб кұзига
ёш олиб құяркан. Бу ҳол бир ой давомида ҳар куни эрталаб
такрорланибди. Болани эса мактабдан худди урушдан тирик қайтгандай
кутиб олишаркан.
Бир куни боланинг ота-онаси фарзандлари мактабдан құрқаётганини
сезишибди ва буни тушунтириб беришини сұраб директорнинг олдига
келишибди. У суҳбатлашиб, болани нима билан хафа қилишлари
мумкинлигини тушунишга ҳаракат қилибди. Маълум бұлишича, уни хафа
қилишмас экан, аксинча, құллашга ҳаракат қилишаркан. Ниҳоят бола
билан суҳбатлардан кейин уйдаги «хайрлашиш одати» ҳақида билиб
олишади. Бола нима учун ұқишдан құрқишини англаб етишади. Ахир
севимли буви неварасини худди ұлимга жұнатаётгандек кузатиб құйса,
құрқмасдан ҳам бұлмайди-да. Шу боис асосий ишни буви билан олиб
боришади. Уни бир кунга мактаб машғулотларига таклиф қилишади, у
барча дарсларга кириб ұтиради, синфдаги ұқувчилар билан бирга
нонушта қилади, мактабнинг ечиниш хонасини, тиббиёт кабинетини,
спорт залини бориб кұради... Айтгандай, бунда боланинг ғурурига
тегиб кетмасликка ҳам ҳаракат қилишади. Унга агар ұзи хоҳласагина
синфдошларига бу унинг бувиси эканини айтиши мумкинлигини ваъда
қилишади. Ұша кундан кейин буви невараси улғаяётганини ва энди у
мактабда мустақил ұзи ұқиши мумкинлигини тушуниб етади. Шунингдек,
боланинг ұзидаги құрқувлар ҳам дарров ұтиб кетди.
Тұртинчи маслаҳат: болага тенгдошлари билан алоқа ұрнатишга ва ұзини дадил ҳис қилишига ёрдам беринг.
Бу борадаги ёрдамингиз агар бола мактабгача боғчага бормаган бұлса, жудаям керак бұлади. Бу ҳолатда у катталарнинг эътибори бирданига бир нечта бола орасида тақсимланишига ұрганмаган бұлади. Боланинг киришимли эканини мақтанг, мактабда янги дұстлар орттирганидан овоз чиқариб хурсанд бұлинг. Тенгдошлари билан мулоқот қилиш қоидалари ҳақида у билан суҳбатлашинг, фарзандингизга у бошқа болалар учун қизиқарли бұлишида кұмаклашинг. Унга дұстларига кұрсатиши мумкин бұлган янги ұйинларни ұргатинг. Болангизнинг синфдошларини шунчаки чой ичишга уйингизга таклиф қилинг, кичкина мезбон эса меҳмонларни қабул қилишни ұргансин.
Фарзандингизнинг мактабдош ұртоқларининг
эътиборини қимматбаҳо ұйинчоқлар ва кийим-кечак билан «сотиб
олишга» уринманг. Бунда болангиз бошқаларга шунчаки керакли бұлишни
ұрганмайди. Ұғлингиз ёки қизингиз хасадга ва синфдошларининг
норозилигига дуч келиши мумкин.
Бошқа яна бир муҳим чегарадан ҳам ұтиб кетмаслик керак. Онага гұзал
бұлиш қанчалик муҳим бұлса, етти ёшли қизчага ҳам чиройли бұлиш
жуда аҳамиятли. Ұғил бола бошқалардан яхши томонлари билан ажралиб
турмаса, ұзини бошқалар билан солиштирган ҳолда ҳақиқий азобга дуч
келиши мумкин. Фарзандингизга тез-тез янги кийим олиб беролмасангиз
ҳам унинг кийим-бошини саранжом-саришта ҳолатда тутиш құлингиздан
албатта келади. Агар акасининг эски жемпери кұзга ташланадиган
жойида тешилган бұлса, ұша ерга чиройли қуроқ қилинг ёки чұнтакча
тикиб беринг, шунда ұғлингизга ушбу жемпер албатта ёқади. Эски
юбкача қизчангизга ёқадиган тарзда кичраяверсин. Орқага йиғилган
соч тутами модага хос, уни ушлаб турган резина эса ёрқин рангда
бұлақолсин. Сизнинг бежирим ва қулай кийим кийган тоза,
саранжом-саришта фарзандингизга қараш ёқимли бұлади. Ұзига ишонган
ва дилкаш болакай исталган вазиятга тезроқ ва хотиржамроқ мослашиб
кетади.
Бешинчи маслаҳат: фарзандингизга янги ҳаёт режимига кұникишга ёрдам беринг.
Бола мактабга нафақат руҳий жиҳатдан, балки
жисмоний жиҳатдан ҳам ұрганиб кетади. Кұпгина болалар биринчи
синфда илк бор эрталаб бир вақтда уйғонишга мажбур бұлишади.
Мактабда кечадиган 3-6 соат давомида бола фаол равишда ұқийди. 6-7
ёшда бундай юк катта кишининг ғайрат билан ишлаши билан баробардир.
Мактабда ұқиш бошланиши билан боланинг асаб тизими, умуртқаси,
кұриш ва эшитиш қобилиятларига тушадиган юк кескин ортади.
Агар бола мактабгача кун тартибига риоя қилмаган бұлса, унда буни
аста-секин, майинлик билан кирита бошланг. Қизингиз ёки ұғлингиз
мунтазам ва узоқроқ уйқуга эҳтиёж сеза бошлайди. Болага ҳар куни
бир пайтда ухлашни ұрганишига ёрдам беринг.
Фарзандингизни дарҳол уй вазифаларини бажаришга мажбурламанг. Ахир ұзимиз ҳам уйга келишимиз билан дарров ишлаб чиқариш муаммоларига қайтишга мажбурлашларини истамаймиз-ку. Болага ҳордиқ чиқариши учун вақт керак бұлади. Бу ұқиш жараёни учун ҳам фойдали. Мия ҳордиқ вақтини «янги билимларни керакли токчаларга құйишга» ишлатади. Бизга ұхшаб болага ҳам иш кунидан кейин тинчлик ва ҳордиқнинг бир бұлаги керак бұлади. Олти яшар организм учун кундузи ухлаш одати яхши кұмак бұлади. Бу болага боғча режимидан бироз қатъийроқ мактаб режимига майин ұтишга ёрдам беради. Фарзандингизнинг саломатлигига ҳам эътибор беринг, чунки мактабдаги дастлабки ойларда кун тартибидаги талаблар болага олдингидан ҳам жиддийроқ таъсир қилади.
Олтинчи маслаҳат: ота-оналарнинг мактабда олинган баҳоларга
доноларча муносабати болада юзага келиши мумкин бұлган
нохушликларнинг учдан бир қисмини йұқ қилади.
Кұпгина ота-оналар фарзандларидан шунчалик ғурурланишни исташадики,
уларнинг баҳолари ҳақида шунчалик қайғуришадики, бу билан болани
мактаб кундалигининг иловасига айлантириб құйишади. Албатта,
мактабдаги ютуқлар жуда муҳим. Аммо бу фарзандингизнинг бутун ҳаёти
эмас-ку. Ұз синфдошларингиз ва дұстларингизни эсланг. Хұш, мактабда
аълочилар орасида бұлмаган, аммо ҳозирда муваффақиятли иш
юритаётган кишиларнинг нечтасини биласиз?
Мактабда олинган баҳо - бу шу лаҳзада шу фаннинг шу мавзуси бұйича
бола билимларининг кұрсаткичидир. Бунинг бола шахсиятига ҳеч қандай
алоқаси йұқ. Болани «уч»га ұқийдиган деб айтиш билан биз уни гұёки
кундаликдаги кичкина рақамларга занжир билан боғлаб құйгандек
бұламиз. Уни «аълочи» деганимизда эса, «Инсон» деган бутун бир
борлиқни яккаю-ягона фазилатга жамлаймиз. Болани мактабдаги
ютуқлари учун мақтанг. Мураккаб фанлардан ёрдам беринг. Фақат
эсингизда бұлсин, фарзандингиз қанча кұп «беш» олмасин, барибир
унинг бахтидан муҳимроқ нарса йұқ.
Мактаблардан бирида ұқитувчилар жуда масъулиятли ва қобилиятли
қизча ёмон ұқий бошлаганини сезишибди. У ижодий вазифалар, зеҳнни
ишлатишга мажбур этадиган машқлар, оғзаки жавобларни бажара олмай
қопти. Қизча инжиқлик қила бошлабди, ұқитувчининг саволларига жавоб
беришдан құрқа бошлабди. Кунларнинг бирида эса досканинг олдида
йиғлаб юборибди. Ұқитувчи унинг ота-онаси билан суҳбатлашиб,
қизчанинг онаси каттагина танаффусдан сұнг ишга қайтганини ва бутун
диққат-эътиборини амал поғонасидан кұтарилишга жамлаганини ва ҳатто
ұзи эришолмаган нарсаларни қизидан талаб қилаётганини аниқлабди. Ёш
менежер қизчасидан фақат «аъло» баҳога ұқишни талаб қилиб, ҳар бир
хатосининг устидан мазах қилар, олган тұртлари учун койишни канда
килмаскан. Натижада боладаги ұқиш, ривожланиш ва янги билимларни
олиш истаги онасининг беш баҳо олиш бұйича талабларини қондиришга
алмашибди. Зотан кимки хато қилишдан құрқса, янги нарсани яхши
ұзлаштира олмайди, гипотезаларни илгари суриб, уларни амалда синаб
кұролмайди. Охир-оқибатда онанинг фақат «аъло баҳога ұқиш»
талаблари қизчасининг ұзлаштириши пасайиб кетишига олиб келиб,
педагогларнинг ишини анча қийинлаштирган ва ұқишдан олинадиган
қувончни йұққа чиқарган.Қизчанинг онасини мактаб директори ұз
олдига чақириб олади. У қизчани ҳеч нарсада айбламасдан, онасидан
юзага келган вазиятни қандай тұғирлаш мумкинлиги ҳақида маслаҳат
сұрайди. Директор бу борада ёрдам беришга ҳаракат қилади.
Мактабдаги баҳолар ҳали муваффақият мезони эмаслигини тушунтиради.
Она ва унинг қизини Психологик кұмак марказига маслаҳат олиш учун
жұнатади. Натижада вазият аста-секин яхши томонга ұзгара бошлайди.
Қизча яна қизиқиш билан яхши ұқий бошлайди. Бундан мамнун она энди
мунтазам равишда мактаб билан ҳамкорлик қилиб келмоқда. Унинг
ғайрат-шижоати ва ташкилотчилик қобилияти нуфузли кишилар,
бизнесменлар, жумладан фарзандлари ҳеч қачон шу мактабда таълим
олмаганларни ҳам жалб этган ҳолда васийлик кенгашини тузишга ёрдам
берди.Катталарнинг барчаси ұз фарзандларининг муваффақиятларидан
доим хурсанд бұлишади. Шу ютуқлар учун улар жуда кұп нарсаларга құл
уришга қодирлар. Шундай экан, ҳар бир кичкинтой томонидан мактаб
ҳаётида босилган илк қадамлар боланинг ұзи учун ҳам, унинг оила
аъзолари учун ҳам қувончли ва дадил бұлишига ҳаракат қилайлик! Доно
ва меҳрибон педагоглар, руҳшунослар ва ота-оналар ёрдамида бола бу
қизиқарли янги дунёни тез ұзлаштириб олади. Шахсан сиз билан мактаб
эса қобилиятли ұқувчиларингизнинг дұстлари ва ота-оналари тимсолида
албатта кұплаб дұстлар ва иттифоқчиларга эга бұласиз.