7


  • Учителю
  • План урока на тему: Нн товуши ва ҳарфи

План урока на тему: Нн товуши ва ҳарфи

Автор публикации:
Дата публикации:
Краткое описание:
предварительный просмотр материала
Ўқитувчининг исм-шарифи: Ш. Сайдиганиева

Синф: 1 "В"

Қатнашганлар:

Қатнашмаганлар:

Бўлим: 2

Дарс мавзуси: Нн товуши ва ҳарфи

Ўқув жараёнида амалга ошириладиган дарс мақсадлари:



1.2.1.1 Сўз/ гапларни чизма, жадваллардан фойдаланиб тузиш, ўқиш

1.1.9.2 Сўзни бўғинлардан тузилишини тушуниш ва сўздаги бўғинлар сонини аниқлаш.

1.3.8.1 Ёзиш меъёрларига амал қилган ҳолда ҳарф элементларини хуснихат талабларига мос ёзиш

1.3.10.1 Нарса-буюмнинг отини, сонини, сифатини, харакатини билдирган сўзларни фарқлай олиши ва фойдаланиши

1.1.4.1 Матн мавзусини берилган расм ёки мазмунига қараб аниқлаш.





Дарс мақсадлари:

  1. Ҳамма ўқувчилар бажара олади:

Расм асосида гаплар туза олади.

  1. Ўқувчиларнинг кўпчилиги бажара олади:

Чизма жадваллардан фойдаланиб гаплар, сўзлар туза олади.

  1. Баъзи бир ўқувчилар бажара олади:

  2. Сўздаги бўғинлар сонини аниқлай олади, матн мавзусини расм ёки мазмунига қараб аниқлай олади.

Тил мақсади

Ўқувчилар бажара олади:

Таянч сўзлар ва сўз бирикмаси : товуш, ҳарф, унли, ундош, бўғин,чизма жадвал.

Таҳлил қилишга мўлжалланган сўроқлар:

Н товуши қандай товуш?

Расмда қаер тасвирланган?

Мактаб ошхонасида узингизни кандай тутишингиз керак?

Расмдаги болаларнинг ҳаракати ҳақида нима деб ўйлайсиз?





Олдинги дарсда ўзлаштирилган малакалар

Товуш ва ҳарфни ажрата олади, кутубхона ҳақида айта олади.

Режа



Дарс вақтининг тақсимланиши

Режалаштирилган машғулот турлари

Ресурслар



Боши

5 мин

Ёқимли психологик вазият ўрнатиш.

«Юракдан-юракка»

Юрак расми

Ўртаси

25-30 мин

Ўқувчиларнинг ўйланиб, қизиқишини орттириш учун қуйидаги саволларни бераман:

-Биз учун дунёдаги энг яқин инсон ким?(она)

-Дастурхонимиз кўрки нима?(нон)

Сизлар излаб топган сўзларда биз ҳали танишмаган қандай ҳарф бор?

Ҳаммамиз биргаликда Н товушини айтамиз.

-Н товуши унлими ёки ундошми?

Н товушининг босма ва ёзма шакли билан таништириш.

Китоб билан ишлаш.

Хуснихат дафтарига н ҳарфини чиройли қилиб ёздириш.



Н товушига хос расмлар, китоб.

Якуни

5 мин

Ўқувчилар дарс юзасидан ўз фикр мулохазаларини айтишади мустахкамлаш учун ўйинлар,савол ва топшириқлар берилади.Ўқувчиларнинг дарсни ўзлаштирилиши аниқланади.Дарсга якун ясаб хулоса қилиш.

Қўшимча маълумотлар

Саралаш ишлари

-Иқтидорли ўқувчиларни дарсга қизиқтириш даражаси

- Ночор ўқувчиларга диққатни қаратиш ва назорат

Баҳолаш- ўқувчиларнинг топшириқни бажаришларига қараб бахолаш турларидан фойдаланиш

Смайликлар,

шакллар,

юлдузчалар,

Фанлар аро боғлиқлиқ

-математика

-инглиз тили

-қозоқ тили

-ўз-ўзини таниш

Ўқитувчи рефлексияси

Рефлексия

Дарснинг мақсад ва вазифаси тўлиқ амалга ошдими?



Бугун ўқувчилар нималарни ўрганишди?



Вақтдан қандай фойдаландингиз?



Келаси дарсда нимага эътибор бераман









 
 
X

Чтобы скачать данный файл, порекомендуйте его своим друзьям в любой соц. сети.

После этого кнопка ЗАГРУЗКИ станет активной!

Кнопки рекомендации:

загрузить материал