- Учителю
- План урока узбекскому язқку на тему 'Бошланғич синф ўқувчилари учун ўзбек тилидан қоидалар тўплами'
План урока узбекскому язқку на тему 'Бошланғич синф ўқувчилари учун ўзбек тилидан қоидалар тўплами'
| Шахс ва нарса буюмнинг номини билдирган сўз туркуми от дейилади. От ким? Нима? Кимлар? Нималар? сўроқларига жавоб бўлади.
| Сўз ясовчи қўшимчалар -чи, -ла,-сиз, -лоқ,-бон,-истон,-дош,-боз,-паз,-лик. Ўзакка қўшилиб янг сўз ҳосил қилади.(ошпаз, олмазор)
|
| Шахс ва нарса-буюмнинг белгисини билдирган сўз туркуми сифат дейилади.Сифат қандай? қанақа? сўроқларига жавоб бўлади.
| Сўз ўзгартувчи қўшимчалар:-нинг,-ни,-га,-да,-дан. Ўзакка қўшилиб икки сўзни бир-бирига боғлайди
|
| От,сифат,сон сўз туркумлари ўрнида алмашиб ишлатиладиган сўзлар туркуми олмош дейилади.
| Гапда ўзаро боғланган сўзлар сўз бирикмаси дейилади.Сўз бирикмаси тушунча ифодалаб, аташ оҳанги билан айтилади.
|
| Шахс ва нарса-буюмнинг сонини, тартибини билдирган сўз туркуми сон дейилади.Сон Қанча? Нечта? Нечанчи? сўроқларига жавоб бўлади | Эгалик қўшимчалари: -м, -м, -нг, -инг, -и, -си. -миз, -имиз, -нгиз, -ингиз, -лари. |
| Жарангсиз ундошлар: п, с, т, ф, х, ц, ч, ш, қ, ғ, ҳ | Жарангли ундошлар: б, в, г, д, ж, з, й, к, л, м, н, р, нг
|
| Иш-ҳаракатнинг ва ҳолатнинг белгисини билдирган сўз туркуми равиш дейилади. Равишлар Қандай? Қанақа? Қачон?Нечта? каби сўроқларга жавоб бўлади | Шакл ўзгартувчи қўшимчалар: -ча, -чоқ,-лоқ,-хон,-ой,-бек,-жон,-бой,-бону.
|
| Бош келишикдаги отлар ким?, кимлар?, нима?, нималар?, қаер?, қаерлар? сўроқларидан бирига жавоб бўлади, гапда кўпинча эга вазифасида келади. (М: сув, ҳаво, ер) | Тўлдирувчи кимни? нимани?, кимга? ,нимага?, кимда? ,нимада?, кимдан? нимадан? сўроқларидан бирига жавоб бўлади.Тўлдирувчининг тагига узик чизиқ чизилади.
|
| Гап сўз ва сўз бирикмаларининг ўзаро боғланиб,тўлиқ маъно ангнлатишидан ҳосил бўлади.Гап тугалланган оҳанг билан айтилади | Аниқловчи қандай?, қанақа?, кимнинг?, ниманинг? каби сўроқлардан бирига жавоб бўлади. Аниқловчининг тагига тўлқинли чизиқ чизилади.
|
| Гапда ким?,нима?,кимлар?,нималар?,қаер? сўроқларига жавоб бўлган бўлак эга дейилади.Эга гапнинг бош бўлагидир.
| Ҳол қаерга?, қаерда?, қаердан?, қачон?,қандай? каби сўроқлардан бирига жавоб бўлади. Ҳолнинг тагига нуқтали чизиқ чизилади.
|
| Гапда нима қилди?,нима қиляпти?, нима қилмоқчи? сўроқларига жавоб бўлган бўлак кесим дейилади. Кесим гапнинг бош бўлаги бўлиб, эга томонидан бажарилгани ҳаракатни билдиради.
| Кишиларнинг исми ва фамилияси, ҳайвонларга атаб қўйилган номлар, шаҳар ва қишлоқ, дарё номлари бош ҳарф билан ёзилади. Бундай отлар атоқли отлар дейилади. ( Лобар Олимова, Астана, Сайрам, Сирдарё) |
| Ўзакка сўз ясовчи қўшимчалар қўшилиб, янги сўз ҳосил қилади. Бу сўз негиз дейилади
| Равишлар маъно жиҳатидан тўрт турга бўлинади: ҳолат равиши, пайт равиши, ўрин равиши, даража-мимқдор равиши. |
| Сўзларнинг маъноли бўлакларга бўлинмайдиган қисми ўзак дейилади.(Ишчи-иш ўзак)
| Ўзаклари бир хил бўлган сўзлар ўзакдош сўзлар дейилади. М-н: гулчи, гулзор, гулли сўзларида ўзак гул. |
| Гапнинг кимга ёки нимага қаратила айтилаётганини билдирган сўзлар ундалма дейилади. Ёзувда ундалмалар асосий гапдан вергул билан ажратилади
| Қаратқич келишикдаги отлар кимнинг?, кимларнинг?, ниманинг?, нималарнинг?, қаернинг?, қаерларнинг? сўроқларидан бирига жавоб бўлади, гапда кўпинча отга боғланади ва иккинчи даражали бўлак вазифасида келади. (М: сувнинг, ҳавонинг, ернинг) |
| Бир турдаги нарса, буюм, шахс(киши), жойларнинг умумий номини билдирган отлар турдош от дейилади. Турдош отлар гапнинг бошида келганда катта ҳарф билан, ўртасида келганда кичик ҳарф билан ёзилади. | Тушум келишикдаги отлар кимни?, кимларни?, нимани?, нималарни?, қаерни?, қаерларни? сўроқларидан бирига жавоб бўлади, гапда кўпинча феълга боғланади ва иккинчи даражали бўлак вазифасида келади. (М: сувни, ҳавони, ерни) |
| Ўзлик олмоши нарса- буюмни аниқлаб ёки таъкидлаб кўрсатади. Ўз сўзи ўзлик олмоши дейилади. | Жўналиш келишикдаги отлар кимга?, кимларга?, нимага?, нималарга?, қаерга?, қаерларга? каби сўроқлардан бирига жавоб бўлади (-га, -ка, -қа жўналиш келишиги қўшимчаси) |
| Ҳолат равиши иш-ҳаракатнинг қандай ҳолатда ёки қайтарзда бажарилганини билдиради. Ҳолат равиши қандай?, қайҳолда?, қайтарзда? сўроқларидан бирига жавоб бўлади.М: Салим сувни секин сепди. | Ўрин-пайт келишикдаги отлар кимда?, кимларда?, нимада?, нималарда?, қаерда?, қаерларда? сўроқларидан бирига жавоб бўлади. Гапда иккинчи даражали бўлак вазифасида келади.(Мен боғда ишладим.) |
| Пайт равиши иш-ҳаракатнинг бажарилиш пайтини билдиради ва қачон?, қачонгача?, қачондан?, қачондан бери?, сўроқларидан бирига жавоб бўлади | Чиқиш келишикдаги отлар кимдан?, кимлардан?, нимадан?, нималардан?, қаердан?, қаерлардан? сўроқларидан бирига жавоб бўлади. Гапда иккинчи даражали бўлак вазифасида келади |
| Ўрин равиши иш-ҳаракатнинг бажарилиш ўрнини билдириб, қаерда?, қаердан?, қаерга?, сўроқларидан бирига жавоб бўлади.М: Қаҳрамон олдинга югурди. | Сонлар маъно ва грамматик жиҳатдан олти хил бўлади.1. Миқдор сон. 2. Дона сон. 3.Чама сон. 4. Тартиб сон. 5. Жамловчи сон. 6. Тақсим сон. Сонлар кўптнча рақам билан ёзилади |
| Соннинг номини билдирса (5,45,10) бош бўлак ва иккинчи даражали бўлак бўлади. Саналадиган нарса-буюмнинг сон-саноғини билдирса гапда аниқловчи ва кесим болиб келади. | Дона сон нарса-буюмнинг доналаб саналадиган умумий сонини билдиради. Дона сон миқдор сонга -та қўшимчасини қўшиш билан ҳосил бўлади: ўнта ўқувчи, бешта китоб. |
| Мен, сен, у, биз, сиз, улар сўзлари кишилик олмошларидир. Бу олмошлар шахсни билдиради. М: Мен мактабда ўқийман. | Тартиб сон нарса-буюмнинг саноқдаги тартибини билдиради. Тартиб сон унли товуш билан тугаган миқдор сонга -нчи, ундош товуш билан тугаган миқдор сонга -инчи қўшимчасини қўшиш билан ҳосил бўлади: йигирманчи, бешинчи. |
| Бирор нарса-буюм, белги ёки сон ҳақидаги сўроқни билдирган олмошлар сўроқ олмошлари дейилади.(ким, нима, қанча, қаер) | Нарса-буюмни, кимсани кўрсатиш учун ишлатиладиган олмошлар кўрсатиш олмошлари дейилади. Кўрсатиш олмошлари қуйидагилар: у, бу, шу, ўша, анга, ана шу, мана, мана бу, анови. |
| Белгилаш олмошлари нарса - буюмларни белгилаш учун ишлатилади. Белгилаш олмошлари қуйидагилар:ҳамма, барча, бари, жами, бутун, ҳар ким, ҳар нима, ҳар бир, ҳар қайси. | Шахс ва нарса- буюмнинг иш-ҳаракатини билдирган сўз туркуми фъел дейилади. Фъел нима қилди? Нима қиляпти? Нима қилмоқчи? сўроқларига жавоб бўлади
|
| Бўлишли феъллар бажарилган, бажарилаётган, бажариладиган ҳаракатни билдиради: борди, ухлаяпти, ёзмоқчи. | Ҳозирги замон феъли -яп, -моқда қўшимчаларини қўшиш билан ҳосил бўлади.(нима қиляпти?, нима қилмоқда?)
|
| Бўлишсиз феъллар бажарилмаган, бажарилмаётган, бажарилмайдиган ҳаракатни билдиради: бормади, ухламаяпти, ёзмоқчи эмас. | Келаси замон феъли - моқчи қўшимчаларини қўшиш билан ҳосил бўлади. Келаси замон феъли нима қилмоқчи? нима қилмоқчисан? Сўроқларига жавоб бўлади. |
| Ўтган замон феъли -ди, -ган қўшимчаларини қўшиш билан ҳосил бўлади. Ўтган замон феъли нима қилди?, нима қилган? Сўроқларига жавоб бўлади. | Ва, ҳамда, лекин, бироқ, аммо сўзлари боғловчилардир. Боғловчилар сўзларни сўзларга ёки гапларни гапларга боғлайди. М: Кеча кўп қор ёғди, лекин бугун ёғмади. |
| Гапнинг таркибида икки хил бош бўлак, яъни эга ва кесим бўлса, бундай гап икки бош бўлакли гап дейилади. | Икки ёки ундан ортиқ кишининг суҳбати диалог дейилади. |
| Икки ёки ундан ортиқ содда гапнинг мазмун ва оҳангига кўра бирикишидан тузилган гап қўшма гап бўлади.М: Майин шамол эсди ва дарахт шохлари қимирлади. | Қарама-қарши маъноли сўзлар антоним сўзлар дейилади. М: узоқ-яқин, катта-кичик. |
| Гапдаги бир хил сўроққа жавоб бўлган бўлаклар уюшиқ бўлакларидир. Уюшиқ бўлаклар санаш оҳанги билан ўқилади ва айтилади. | Таллаффузи ва ёзилиши бир хил, лекин маъноси турли хил бўлган сўзлар омоним сўзлар дейилади. М: уч баҳо, самолётда уч. |
| Бошқаларнинг ҳеч ўзгаришсиз ишлатилган гапи кўчирма гап дейилади. Кўчирма гап муаллиф гапи билан бирга ишлатилади. Муаллиф гапи кўчирма гап кимнинг гапи эканлигини билдиради. М: Бобом деди: " Ватанинг тинч, сен тинч". | Шакли ҳар хил бўлса ҳам, маъноси бир хил бўлган сўзлар синоним сўзлар дейилади.М: авайла, асра, ардоқла. Синоним сўзлар нутқнинг таъсирли бўлишига ёрдам беради. |
| Нутқ гаплар орқали билдирилган фикрдир. Нутқ гаплардан, гаплар эса сўзлардан тузилади. Нутқ оғзаки ва ёзма бўлади. | Матн нутқнинг ёзма шакли бўлиб, мазмун жиҳатдан боғланган гаплардир. Матнга сарлавҳа топиш мумкин. Матн қисмларга бўлинади. |