7


План урока по математики

Автор публикации:
Дата публикации:
Краткое описание:
предварительный просмотр материала

Мавзу: Зукколар беллашуви

Дарнинг мақсади:

А)Билимларини, зийраклилигини, чаққонлигини текшириш.

Б) Ватанпарварлик, мардлик, жасурлик, дўстлик руҳида тарбиялаш.

В) Оғзаки нутқини, хотирасини, фикрлашини ривожлантириш.

Дарснинг жиҳози: тарқатмали карточкалар, расмлар, дарслик.

Дарснинг типи: Мусобақа дарси.

Дарснинг бориши:

  1. Ташкилий қисм.

  2. Асосий қисм.

Ассалому алейкум ҳурматли меҳмонлар, ҳакамлар ҳайъати, азиз болажонлар. Бугун 4-синфларнинг энг зукко ўқувчилари ўзларининг ёзма ва оғзаки нутқларини кўрсатиш мақсадида беллашадилар. Бу йил буюк қозоқ хонлигининг 550 йиллиги ҳамда улуғ ғалабанинг 70 йиллиги нишонланмоқда. Шунинг учун бугунги мусобақамизни шу буюк саналарга бағишлаб ўтказяпмиз. Яъни бугунги иштирокчиларимиз худди ота-боболари сингари ватанни ҳимоя қилувчи мард инсонлар бўлиб етишишни ният қилганлар.

Ҳар бир синфдан саккиз ўқувчи қуйидаги шартлар бўйича куч синайдилар.

  1. Саломлашиш ва эмблемага таъриф.

  2. Расм асосида эссе ёзиш.

  3. Ўқиш тезлигини аниқлаш.

  4. Ўзбек тилидан қоидалар ёдлаш.

  5. Сардорлар баҳси.(Мақол ёдлаш)

4- "В" синфдан Юлчибаева Саида, Султонназарова Омина, Эрматова Мафтуна, Турсуматова Севара, Хадиматова Рухшона, Рахимбоев Бунёджон, Тойчибаева Тахмина, Эргашова Ширин.



1-шарт (4- "В" синф) Саломлашиш ва эмблемага таъриф.

Салом қалби қайноқ

Кайфияти қувноқ, ўзи беозор

Юраги беғубор, бироз жаҳлдор

Лекин вафодор, қадрли устозларим

Роббим исми салом

Мусулмон шиори салом

Тонг белгиси салом

Тинчлик рамзи салом

Барчангизга салом ассалом

Инсоннинг инсонга салом бергани

Тинч оқсин дегани нотинч бу ҳаёт

Саломдан бошланур шу учун ҳар кун

Салом дилларга бахш этур зиё.

Бизнинг гуруҳ: ВАТАН

Бизнинг шиор: "Ватанни севмоқ иймондандир

Бу йил "Улуғ қозоқ хонлигининг 550 йиллиги хамда буюк ғалабанинг 70 йиллиги" нишонланмоқда. Хонларимиз, ота-боболаримиз ватанимизни гуллаб яшнаши учун курашганлар. Биз ҳам улар каби ватан ҳимоячилари бўлишни ҳохлаймиз. Шунинг учун гуруҳимизни номини "Ватан" деб атадик.


Мен нечун севаман Қозоғистонни

Тупроғинг кўзимга айлаб тўтиё

Нечун ватан демай, еру осмонинг

Келажаги порлоқ Қозоғистоним.

Халқлари дўст иноқ Қозоғистоним.


Эмблема таърифин

Бирма-бир таърифлаймиз

Бизнинг макон ер шари

Беғубор еру осмон

Унда турли миллатлар

Бахтиёрдир ҳур шодон.




 
 
X

Чтобы скачать данный файл, порекомендуйте его своим друзьям в любой соц. сети.

После этого кнопка ЗАГРУЗКИ станет активной!

Кнопки рекомендации:

загрузить материал