7


  • Учителю
  • План урока по воспитательному работу на тему 'Баҳор ила нурафшон диллар'

План урока по воспитательному работу на тему 'Баҳор ила нурафшон диллар'

Автор публикации:
Дата публикации:
Краткое описание:
предварительный просмотр материала

Хуш келибсан Наврўзим!


Баҳоргинам, яна қайтдингму?!

Келганингни қолибман сезмай.

Бойчечакнинг табассумида,

Кўз очибсан қорлар эримай


Бошландингму тоғ этагидан?!

Майсаларга яшиллик тараб.

Ёки куртакларнинг бағрида,

Жилмайдингму ифлринг тараб.


Бошладингму булут ортидан?!

Мўралаган кун ёғдусида.

Майли энди мен бора қолай,

Ҳуш қол энди Баҳоройим Сен.


Гул табиат уйғонди шодлик муборак.

Дастурхони нонга тўла ризқ-рўз муборак.

Баҳор келди гулга қўнар капалак

Сочи узун қизлар тақар капалак.


Баҳор ила нурафшон диллар,

Баҳор ила гулга бурканар боғлар.

Баҳор келди - тошди шалола сойлар,

Баҳор дея қизаради гул яноқлар.


Ўқувчи:1

Хуш келибсан юртимга, эй баҳор ойим,

Боғларингда қушлар сайрар, наҳор ойим.

Чечакларинг завқлантирар кўнглимни,

Гўзаллигинг қувнатади дилимни.


Ўқувчи:2

Лололаринг бош кўтариб чорлай верар,

Кўкда қуёш нурин сочиб порлайвевар

Бунчалар ҳам ҳурлиқосан кўклам ойим

Ясангансан келинчакдек тўлин ойим.


Ўқувчи:3

Боғларда гар меваларинг гуллаб турса,

Момоқаймоқ бўйин чўзса кўкка қараб,

Чамбараклар қилиб тақар қизлар ўраб.

Майсаларинг шивирлашиб сўзлаб турса.


Ўқувчи:4

Бойчечагинг кўзга суртар момоларим,

Шукроналар айтар сенга боболарим.

Гўзаллигинг кўриб кўзлар яйрайверсин.

Ифорингдан бутун олам яшнайверсин.


1-бошловчи

Ассалому алейкум ҳурматли устозлар. Қадрли ота-оналар. Барчангизни юртимизга ўзининг чиройи, иссиқ тафти ва гўзалликлари ила ташриф буюрган "Баҳор" билан чин дилдан самимий қутлаймиз.


2-бошловчи

Узоқ қиш нафасидан қуёш енгил тин олиб оламга жилмайиб боққанда бойчечаклар совуқ қор кўрпасини ёриб чиққанда, бободеҳқонларимиз "Бисмиллох" деб этак қоқиб далага чиқиш арафасида, ўлкамизга гўзал баҳор фасли кириб келди.

1-бошловчи

Баҳор фаслида барчангизга баҳорий кайфият, соғлиқ, омад, бахт, дастурхонларимизга тўкин-сочинлик, бобо-деҳқонларимизга эса куч ғайрат тилаймиз.


2-бошловчи

3-В синф ўқувчилари томонидан тайёрланган, "Баҳор ила нурафшон диллар" мавзусидаги тарбиявий кечамизни "Баҳор" қўшиғи билан бошласак

1-бошловчи

Эса келди, шарқдан баҳорнинг ели,

Оламга очилди, гўзаллик ели.

Бўз ер ипорланди, қора муз кетиб,

Безанди олам чирой кўрсатиб.


Ўқувчилар томонидан "Баҳор келди" шеърини тинглаймиз.


Ўқувчи "Баҳор келди"

Ҳовлимизни қоплаганди қор,

Ҳозир улар эриб сув бўлди.

Ўлкам бўйлаб кезар навбаҳор,

Атроф яна гўзалроқ бўлди.


Ғунчалади анвойи гуллар,

Кўриб жуда севинар диллар.

Гул ифор дилларни хушлар,

Куйлар ҳатто, чирқиллаб қуўлар.


Боҳорда табиат гуллади қийғос,

Ям-яшил боғда гуллади гилос.

Чучмомадан тердик бир даста,

Ясаб ундан гўзал гулдаста.


Ҳамма бир-бирини қутлашар,

Гуринглашиб кўнгил ҳушлашар.

Мен сизни баҳор-ла қутлайман,

Ҳамда эзгу тилак тилайман.


2-Бошловчи

Баҳор келиши Билан тоғлар, қирлар, далалар ҳам бутунлай яшил ва оқ рангларга бурканган. Мнглаб гуллар, чечаклар ер остидан шодиёна билан бош кўтаришган.

1-Бошловчи

Бободеҳқонлар далага чиқиб, кетмон билан ер чопиб, қ8ёшнинг зарин нурларини юзларига сингдириб ҳам улгуришди.

Ўқувчи:

  • Ҳорманг, деҳқон бобо, чарчамаяпсизми? Далага жуда эрта келибсизда:?!

Деҳқонбобо:

  • Ҳамал ойидан эътиборан ер бағридан тафт келади. Экилган экин кўкариши учун имкон туғилади. Буни жорий солномага қиёсласак, март ойининг учинчи ўн кунлигига тўғри келади. Биз бу кунларни орзиқиб кутамиз ва она тупроқ билан сўзлашгани далага ошиқамиз.

Б.Ўқувчи:

Бойчечак чиқибди, бугун Наврўз экан,

Олам ҳам боробар бир кеча-кундуз экан.

Ҳой деҳқон бобо далангга берсин барака,

Ҳой чўпон қўрангга берсин барака,

Ҳой боғбон бобо, ниҳолга берсин барака,

Янги йилингиз муборак бўлсин, ҳой момо,

Бойчечак чиқибди, бугун Наврўз экан.


2-бошловчи:

Ҳа, баҳор фасли ўзи билан бирга, Онажонларимиз байрами 8 мартни ва Наврўз байрамларини олиб келади.


1-бошловчи

"Борига барака" деган элимга ,

Майизни қирқ бўлиб еган элимга,

Меҳнаткаш, жафокаш, танти элимга,

Дерман: ризқ-рўзингиз таборак бўлсин,

Аё, Наврўзингиз муборак бўлсин!

2-бошловчи:

Наврўз байрами бошланган кундан эътиборан одамлар барча хафагарчиликларни унутиш, ҳеч кимнинг оғзидан ёмон гап чиқмаслигига қодирдир. Шу улуғ Наврўз айёмда беъморларни бориб кўриш, ёши улуғ касалларга совғалар улашиш ҳар бир кишининг бурчи ҳисобланади.


1-бошловчи

Сумалак сайли - Наврўз билан алоқадор анъанадир. Сумалакни тайёрлашда эса қизлар, аёллар иштирок этади.

Қайси ҳовлида сумалак пишса, кечқурунлари ўша ерда ўйин - томоша авжига чиқади. Сумалакни дам-бадам қўзғаб туриб, қўшиқ айтилади:


Ўқувчи:

Сумалак бо пишади,

Қозонга ёпишади.

Сумалак ейдиганлар,

Қумурсқадай чопишади.

Ёқинг гулҳан авжга минсин,

Жин-ажина қочишади.

Одам - Ато, Момо Ҳаво,

Қут барака сочишади.

Лола гул алвон-алвон,

Сумалак берар дармон.

Сумалак етмай қолган,

Бир умр қилар армон.


Ривоят, қилишларича, сумалак аслида "Сималак" - ўттиз пари, ўттиз фаришта дегани. Сумалак пишаётганда, қозон бошида ўттизмалак ўтиради. Ошпаз эмас, ўшалар, парию фаришталар, пиширади. Тонг маҳали, ҳамма чарчаб ухлаб қолганда, фаришталар сумалакка туз соладилар. Фаришталар қўлидан туз еган сумалак ширин бўлади. Сумалак ҳақида яна кўплаб ривоятлар бор. Уларни сизлар яна-яна ўрганиб оласизлар.


2-бошловчи.

Наврўз сайлида Сумалакларни момо-бувилар, опа-сингиллар пиширганликлари учун аёллар байрами ҳисобланган. 8 март ҳам баҳор фаслида нишонланар зканда?




 
 
X

Чтобы скачать данный файл, порекомендуйте его своим друзьям в любой соц. сети.

После этого кнопка ЗАГРУЗКИ станет активной!

Кнопки рекомендации:

загрузить материал