7


  • Учителю
  • План урока по воспитательному работу на тему 'Савдо ва умумий овқатланиш'

План урока по воспитательному работу на тему 'Савдо ва умумий овқатланиш'

Автор публикации:
Дата публикации:
Краткое описание:
предварительный просмотр материала

Савдо ва умумий овқатланиш

  1. БУНЁД

Иззат топган одамнинг изида гул унаркан,

Қувонч қучса қаддини кўзида гул унаркан.

Суҳбатида хуш садо, сўзида гул унаркан,

Ассалому-алейкум, унган гуллар хуш кўрдик.

2.ЛОБАР

Ҳар саломнинг салмоғи алик билан ўлгандур,

Чироқнинг жилмайиши пилик билан ўлгандур.

Кулиб турса толеинг дилбарликдан дил ёнур,

Ассалому-алейкум ёнган диллар хуш кўрдик.

3.БУНЁД

Ассалому-алейкум ушбу кошонага йиғилган,ҳалол меҳнати ила бахтини топган, эл эъзозидаги ўз касбининг фахрийлари! Қўҳна Сайрам қишлоғининг мўътабар отахонлари, мунис онахонлари.

4.ЛОБАР

Ассалому -алейкум бугунги фаровон ҳаётимиз учун ўз ҳиссаларини қўшаётган сахий қалбли, саховатга бой савдо ҳодимлари, қишлоғимизнинг тадбиркор инсонлари.

5 Бунёд

Қишлоқ ўзбек маданият маркази, Сайрам қишлоқ ҳокимияти ташаббуси ила

"Касбим -фахрим " мавзусида ўтказилаётган "Ҳаёт -ҳурмат билан гўзал" номли бадиий -мусиқий кечада барчаларингизни хуш кўрдик

6 Лобар

Бу дунёда ҳар тонгдан офтоб сўраб яшайлик

Тунни қора демасдан мақтаб сўраб яшайлик

Келинг кўнгил кўзини нурга ўраб яшайлик

Ассалому Алейкум ёруғ кунлар хуш кўрдик

7 Бунёд

Бугунги тадбирни очиб бериш учун саҳнага Қишлоқ мактаблари ота-оналари комитетининг раиси,Фахрий устозимиз Қозоғистон Республикаси маорифи аълочиси, тадбир ташкилотчиси-----Адилметов Турдимат акани таклиф этамиз.--------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------

8.ЛОБАР

Ота юрт бу, она юрт, шаъни яшар жонингда,

Момо ернинг иси бор, ушатилган нонингда.

Юрт чироғин шуъласи юзинга тушиб турар,

Агар боқий бахт бўлса, у Қозоғистонингда.

9 Бунёд

Муҳаммад алайҳиссалом даврида ҳам кейинги пайтларда ҳам тижоратчилар, савдо-сотиқ тўғрисида қайғурилган, давлат ўртасида битимлар тузилган. Демак, тижорат давлат аҳамиятига эгадир. Чунки шу муборак иш туфайли бозорлар тўлиб-тошади, халқ эҳтиёжи қондирилади. Ана шу йўлда Мустақил Қозоғистонимиздаги боқий бахт учун. юрт равнақи учун хизмат қилганлар омон бўлсинлар.Қабул қилинглар, бугунги куй-қўшиқлар, табриклар сизлар учун.


1.Мирабдумажид Мирхошимов бошчилигидаги "Ғунча" халқ дастаси.Хонанда Биродар Ботиров. "Мерос" қўшиғи билан. Рақсида М.Маметова номли умумий ўрта мактаб раққоса қизлари.


РОЛИК. №1 Савдо соҳасининг фахрийлари.

10 ЛОБАР.

Умрининг қадрини билганда киши,

Яхшилик бўлади доимий иши.

Яхшиликдир умрининг нурли давоми,

Аслида яхшиликдир умрнинг номи.

11 Бунёд

Сиз савдо соҳасининг фахрийлари ҳақидаги видеолавҳани томоша қилдингиз. Бу инсонлар бугунги кунда ҳалол меҳнати бирла ўстирган ўғил-қизларини уйли-жойли қилиб, невара-чевараларини бағрига босган боболар, бувилардир. Уларга энг аввало оллоҳдан соғлик, оилаларига қут-барака тилаймиз.

12 ЛОБАР.

Офтоблар ҳам сиздан хусн талашган,

Кимни қизи бу қизча деп сўрашган.

Зар дўппи-ю, кўйлагингиз ярашган,

Чаросми-ё юзларингиз ширмойли,

Атлас кўйлакли қизлар, хиромингиз чиройли.

Рақс "Атлас кўйлакли қизлар"


РОЛИК. №2

13 ЛОБАР

Тоза тилакларга бешикдир дунё,

Очолсанг жаннатга эшикдир дунё.

Хофизин ахтарган қўшиқдир дунё

Бир калом айтайин камлик кўрмангиз

Дўсту ёронларни ғамли кўрмангиз.


14 Бунёд

Чин мусулмонликнинг энг олий шарти хожатбарорлик хисобланади. Хадиси-шарифларда ҳам халоллик, мулойимлик, инсоф, диёнат, мухтожларга ёрдам кўрсатш ҳақида гўзал фикрлар айтилган. Келинг яхшиси мактабимизнинг 8-синф ўқувчиси Шайлавова Мафтуна томонидан "Қўшилар ҳақида ривоят" эшитсак.

15 ЛОБАР

Қуёшнинг қатраси ерни ёритар,

Бир чимдим меҳрингиз дардни аритар.

Қувонч ёшартирар, қайғу қаритар,

Қувонч қувиб юрсин, ҳеч ғам кўрмангиз,

Қайғудан қартайган одам қўрмангиз.


ИНТЕРМЕДИЯ

ҚАТНАШУВЧИЛАР: Тоганбаева З.

Мирсултанов М.

Миркадиров М.


РОЛИК. №3

14 Бунёд

Рақс:


15 ЛОБАР

Азиз кеча қатнашчилари шунинг билан бугунги "Ҳаёт - ҳурмат билан гўзал" номли кечамиз ниҳоясига етди. Тилагимиз доимо эл ҳурматида, эъзозида бўлинг.

16. БУНЁД

Тангри қўллаб, ҳар йигитга омадни,

Ҳиммат айлаб берса барча неъматни.

Давлатига лойиқ берса савлатни,

Салобати бўйларига буюрсин,

Топганлари тўйларига буюрсин.

17 ЛОБАР


Ҳалол топиб, ҳалол ошин ошаса,

Мағрурликда ҳам покиза яшаса.

Товонидан юрса ўтлар чақнаса.

Қадамлари йўлларига буюрсин.

Топганлари тўйларига буюрсин.

18. БУНЁД

Ўз юртида топса эъзоз. эл таниб,

Неча мардлар ичра сардор сайланиб,

Заҳматлари роҳатларга айланиб.

Кошоналар, майли қасрлар қурсин,

Топганлари тўйларига буюрсин.

19 ЛОБАР


Бўғзимдаги титроқ оҳим ,нолам-деб,

Ўзбек элим яшар доим, болам -деб,

Меҳнат қилар яшнасин бу олам-деб.

Тиним билмай, майли, елиб-югурсин,

Топганлари тўйларига буюрсин.

18. БУНЁД

Кечани якунлаш учун сўз навбатини .............................................................. берамиз.



 
 
X

Чтобы скачать данный файл, порекомендуйте его своим друзьям в любой соц. сети.

После этого кнопка ЗАГРУЗКИ станет активной!

Кнопки рекомендации:

загрузить материал