7


  • Учителю
  • План урока по воспитательному работу на тему 'Темперамент ва феъл – атвор. '

План урока по воспитательному работу на тему 'Темперамент ва феъл – атвор. '

Автор публикации:
Дата публикации:
Краткое описание:
предварительный просмотр материала

Темперамент ва феъл - атвор.

Ҳар бир одамни бошқа одамдан ажратиб турадиган шахсий индивидуаллиги, ўзига хослиги мавжуд бўлиб, у вақт ўтган сайин ўзгариб бориши мумкин. Масалан, феъл-атвор бу инсоннинг одатлари, теварак-атрофга, одамларга муносабатини кўрсатувчи психологик йиғиндисидир. Инсоннинг характери ва ақли ҳақида унинг танлаган дўстлари ва ўқийдиган китоблари орқали билиб олиш мумкин. Лекин шахсий хусусиятларнинг яна бир кўриниши ҳам борки, уларни ўзгартириб бўлмайди. Бунга темпераментни (айрим манбаларда психологик тип) мисол қилиб кўрсатишимиз мумкин.

Темперамент - ҳар бир одамнинг ўзига хос асаб боғлиқ бўлиб, бу одамларнинг ҳаракат тезлиги, тезлиги, юриши, овоз темпи ва баландлигида кўринади.Бундан бир неча аср аввал қадимги Гиппократ одамларни тўрт гуруҳга бўлиш мумкин, дея ўз илмий назарияларини ёзиб қолдирган. Кейинчалик бу гуруҳлар қуйидагича номланди:

  1. Меланхоликлар - асаб тизимлари заиф, тезда ранжийдиган, таъсирчан, янги шароитга секин кўникадиган, бир қарорга келишлари ўта мушкул бўлган характер эгаларидир. Кўпинча уларнинг овозлари паст чиқади. Ҳаётда арзимас муваффақиятсизликка учрасалар ҳам тез тушкунликка тушадилар. Шунинг учун бундай пайтда уларни қўллаб - қувватлаш керак. Меланхоликлар мақсад сари интилсалар-да, бу йўлда учрайдиган тўсиқларни тенгишга иродалари етмаслигини, асаблари дош бермаслигини билсалар, мақсадларидан осонликча воз кечишлари мумкин. Кундалик ҳаётда меланхоликлар ҳар нарсага эътиборли ва эҳтиёткор бўлишади. Таваккал қилишни ёқтирмайди. Улар шунинг учун ҳам камдан-кам ҳолларда хавф-хатарга учрайдилар. Меланхоликлар гўзалликка интилувчан, истеъдодли, ижодкор гуруҳ вакилларидир. Кўпгина буюк ёзувчилар, шоирлар, мусиқачиларнинг темпераменти айнан мана шу гуруҳга мансуб бўлган.

  2. Холериклар - меланхоликларга батамом қарама-қарши бўлган темперамент вакилларидир. Улар жуда фаол ҳаёт кечиришга ўрганганлар. Бир ишга қизиқиб кетсалар, охиригача етказмасдан қўймайдилар. Кўпинча уларнинг ҳаракатлари ва сўзларида кескинлик, баъзида эса қўполлик ҳам кўриш мумкин. Улар кутишни ёмон кўрадилар. Холериклар олмасдан - олиб кўядиган, гапирмасдан - бақирадиганлар, юрмасдан - югурадиганлар тоифасига кирадилар. Уларнинг харакатлари фикрларидан олдин юради, шунинг учун ҳам улар бир ишни қилиб қўйиб, кейин фикр юритадилар. Холерикларни вазмин дейиш нотўғри бўлади. Улар гоҳида хушчақчақ ва дилкаш суҳбатдош, гоҳида эса сержаҳл ва асабий ҳолатда бўладилар. Ана шундай пайтда уларни умуман, тушунтириб бўлмайдиган даражадаги одам қиёфасида кўришингиз мумкин. Бошқа тарафдан эса, холериклар фанларни, билимларни осон ўзлаштирадилар. Улардан яхши, қизиқарли фикрлар чиқади, лекин бу фикрларни ҳаётга тадбиқ қилиш учун уларга сабр-тоқат етишмайди.

  3. Сангвиниклар - холерикларга ўхшаб мустаҳкам асаб тизимига эгалар, лекин уларга нисбатанвазмин ва босиқ темперамент вакилларидир. Улар ўз ҳис-ҳаяжонларини (эмоцияларини) жиловлашни ҳам, ортиқча асабийлашмасликни ҳам яхши уддалайдилар. Сангвиниклар янги шароитга тез кўникадиган, одамлар билан дарҳол тил топишиб кетадиган, таваккал қилишни яхши кўрадиган инсонлар дейиш мумкин. Уларнинг нутқлар тез, овозлар баланд бўлади ва шу билан бирга улар мимика ва имо-ишоралар билан гапирадилар. Сангвиникларнинг дидлари ҳамда қизиқишлари тез-тез ўзгариб туради. Бир иш билан доимий шуғуллансалар, бу ишдан тез зерикишади ва ўзларига бошқа машғулот топишга ҳаракат қиладилар.

  4. Флегматиклар - хотиржам, оғир, босиқ ва унча-бунчага пинакларини ҳам бузмайдиган темперамент эгаларидир. Улар кўп гапиришдан кўра иш билан шуғулланишни афзал кўрадилар. Уларнинг ҳаракатлари секин, нутқлари равон бўлади. Ҳар қандай муваффақиятсизлик уларнинг асаб тизимларига заррача ҳам таъсир қилмайди. Флегматиклар жуда ёмон шароитларда ҳам узоқ ва тиришқоқлик билан ишлашлари мумкин. Янги шароитларга секин кўникадилар, шунинг учун ўзгаришларни ёмон кўрадилар. Бу каби темперамент эгаларининг яхши хусусиятларидан бири - кута олишлари ёки кута билишларида намоён бўлади. Узоқ кутиш уларга ҳеч қандай ноқулайликларни ёки асаббузарликларни келтириб чиқармайди. Керак бўлса, улар ўн-йигирма йиллаб кутишлари мумкин.



 
 
X

Чтобы скачать данный файл, порекомендуйте его своим друзьям в любой соц. сети.

После этого кнопка ЗАГРУЗКИ станет активной!

Кнопки рекомендации:

загрузить материал