7


  • Учителю
  • Замонавий технологиялардан фойдаланиш етук шахсни тарбиялаш омилидир

Замонавий технологиялардан фойдаланиш етук шахсни тарбиялаш омилидир

Автор публикации:
Дата публикации:
Краткое описание:
предварительный просмотр материала

Замонавий технологиялардан фойдаланиш етук шахсни тарбиялаш омилидир.

Маданий - маънавий маърифий ривожланишнинг энг мухим пойдевори - таълим-тарбиядир. Шунинг учун мамлакатимизда таълим сохасига эътибор кучли. 2015-2016 ўқув йилида мактабимиз жамоаси Президентимиз Н.А.НазарбаевнингҚозоғистон халқига Мактуби ва "100 аник кадам "Миллат режасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашни ва "Манифест.Жаҳон.ХХI аср"номли маколасида башарият муаммосига айланган ядро ҳавфсизлигини таъминлашга қаратилган масалаларни жамоамиз ишлаб чикариш йигилишларда ўрганиб миллатимиз давомчилари бўлган шогирдларимизни мамлакатимизни эртанги куни истиқболи ,унинг дунё ҳамжамиятида тутган ўрни , мавқеи кўп жиҳатдан ёш авлодга кўрсататилаётган ғамхўрлик , уларга яратилаётган шарт-шароитлар шогирдларимизни янада билимга бўлган куч-ғайратини оширишида, баркамол инсон бўлиб етишишига йўл очиб бермоқда.Бу борада устозлармизнинг бажараётган ишлари ва масъуляти ғоят беқиёс , чексиздур.

20 апрель куни Ақсукентдаги № 94 сонли билим масканида "Якка шахсни функционал саводхонлигини оширишда диалогли ўқитишнисамарадорлиги"мавзусида туманимиз миқёсида ўтказилган семинар - кенгаш ҳам ёшларимизни билимдон бўлиб етишишига йўналтирилган. Изланувчан, зукко ,ўз касбининг моҳир устаси ,билимдон раҳбар М.А.Нуров раҳбарлик килаётган таълим даргохида 16 ўқитувчи Кембридж тасили бўйича ўз мутахассисликлари 3 ойлик даражалик босқичда таълим олиб келишган.Семинар - кенгашда улар ўз тажирибаларини Кембридж усулида ўтилаётган дарсларидан намуналар ва Коучинг- тренинглар кўрсатишди.Устозларимизнинг намунали дарсларини семинар-кенгаш иштирокчилари ва туман таълим бўлими услубчилари И.Тажиев,С.Усманов Б.Кочкартаев,А.Сиздикова,А.Жайлаубаевалар томонидан юқори баҳоланди.Таълим савиясини оширишни ўз олдига мақсад этиб қўйган семинар-кенгашда 7 соат очиқ дарс ва 4 синфдан ташқари тадбирларбўлиб ўтди. Ушбу ўтказилган барча очиқ дарслар юқори савияда ўтилиб, Н. Гултораева, И.Рахматуллаева, Ш.Ташпулатова, Л.Абдуллаева, Х.Дадабаева, П.Қалдыбаева ва яна Г.Самандарова, Г.Туремуратова, У.Ирискулов, М.Абдужалиловаларнинг коучинглари семинар-кенгаш иштирокчилари қалбида муҳирланди. Ушбу семинар-кенгашнинг юқори савияда ўтишида мактаб илмий ишлар бўйича директор ўринбосари К.Расулкулова, инновация ишлари бўйича директор ўринбосари М.Давлетова, мактаб педагог-психологлари Ш.Хайруллаева, М.Ибрагимов ва барча мактаб пед жамоасининг ўз ҳиссаси бор.

№94 умумий ўрта мактаб

педагог-психологи

Хайруллаева Шоира Октябрқизи



 
 
X

Чтобы скачать данный файл, порекомендуйте его своим друзьям в любой соц. сети.

После этого кнопка ЗАГРУЗКИ станет активной!

Кнопки рекомендации:

загрузить материал