- Учителю
- План урока по воспитательному работу на тему 'Дўст танласанг'
План урока по воспитательному работу на тему 'Дўст танласанг'
"Дўст танласанг..."
1-бошловчи: Дўст билан обод уйинг гар бўлса ул вайрона ҳам
Дўст қадам қўймас экан вайронадир кошона ҳам
2-бошловчи:Дўст - инсон ҳаётининг гултожи, безаги. Уни асраш, авайлаш, ундан айрилиб қолмаслик чораларини кўрмоқ лозим
1-бошловчи: Дўстлик муқаддас туйғу, уни асраш орқали дўстларнинг меҳр - муҳаббатига, садоқатига эришиш мумкин.
2-бошловчи: Инсонлар дўстлиги халқимиз ўртасида жуда қадимдан улуғланиб келган фазилатдир.Халқлар ўртасидаги дўстлик туфайли элу юрт тинч ва обод бўлган, халқ фаровон бўлган.
1- бошловчи: Дўстлар орасида хиёнат асло бўлмаслиги, бир-бирларининг сирларини бошқаларга айтмаслиги, ўзаро ишонч ва ҳурмат сақлаши керак. Ҳар бир инсон ўзининг қайғу ёки шодлигини қадрдон дўсти билан баҳам кўради.
Мақоллар: Чин дўст туғишгандан аъло
Қидирган нарсани топиш мумкин
Бироқ содиқ дўстни топмоқ муаммо
Дўстсиз ошим - тузсиз ошим
Уруш- ботирни, жаҳл- донони, йўқчилик- дўстни синайди
2- бошловчи: Дўстсиз одамнинг ҳаёти файзсиз, мазмунсиз ўтади. Шунинг учун халқимиз орасида "Дўстсиз бошим, тузсиз ошим" деган мақол юради.
Мухлиса: "Сен қанчалик яхши дўстсан?"
1- бошловчи:Садоқатли дўст билан доимо эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлиш керак. Шундай йўл тутиш керакки, бирорта ҳам дўст сендан узоқлашмасин.
Шеърлар: Барчанинг қалбида орзуси бўлар,
Гоҳида гул умри очилмай сўлар
Кимлардир қон йиғлаб қолганда бир пайт
Дўстим меҳр қўлин чўзармидинг айт
Бўйнингдаги маржонинг сочилиб кетса
Айрилиқ азоби юракка етса
Яқининг нажотсиз қолганда бир пайт
Дўстим меҳр қўлин чўзармидинг айт
Жигарлар бир-бири билан урушса
Кўчаларда бегонадай кўришса
Шоир таъсирланиб ёзганда бир байт
Дўстим ёшлар тўкиб йиғлармидинг айт
Қизғалдоқлар қир тўлиб очилганда
Инсондан меҳр нури сочилганда
Дўстим бол ҳаётинг гуллаган бир пайт
Шу вақт ўтмишингни эслармидинг айт
Жон дўстим буюк бўлсин мартабанг
Ҳар қачон ғалабангни кўрайин
Сиримиз ҳам битмасин
Куйимиз ҳам битмасин
Әр түрлі достар бар өмірде
Бірі адал дос? Бірі арам дос
Арам досың тығырыққакелгенде тастап кетер
Адалдосың табылар тығырыққа келгенде
Адал досың мен армандаған арманыңа жетерсің
Адал досың мен ажырамай мәңгі бірге өтерсің
2- бошловчи:Дўст ўзининг юпатувчи сўзлари, оқилона маслаҳатлари, ўзини тута олиш хусусиятлари билан унинг дардини енгиллаштиради, муваффақиятидан қувонади.
Саҳна кўриниши "Какку"
1- бошловчи:Дўстлик - бебаҳо бойлик. Инсон қалбининг туб-тубида ётган садоқат ва дўстлик шундай қудратлики, бу қудрат билан одам боласи олам-олам гўзалликни яратиши мумкин.
"Икки дўст ҳақида хикоя"
Икки дўст бир экинзорда ишлашарди. Бирининг оиласи, болалари бор, иккинчиси бўлса ёлғиз жон. Кун ботгунга қадар ишлаб, дўстлар топган ҳосилни теппа-тенг иккига бўлиб оларди. Бир кун ёлғиз бошли одам ичида: "Ҳосилни ва чиққан фойдани теппа-тенг бўлганимиз тўғри бўлмади., мен ёлғиз тураман, шунинг учун ҳам муҳтожлигим унча кўп эмас" деб ўйлади.Шундай ўй билан, тун сайин бир қоп ҳосилни дўстининг уйининг олдидиаги саройга яширинча обориб турди.
Дўсти ҳам ичида: "Ҳосил билан фойдани бирдай бўлганимиз тўғри эмас,менинг оилам бор, қариган чоғимда улар менга қарайди. Дўстимнинг бўлса ҳеч кими йўқ, қариган чоғида унга қарайдиган одам бўлмайди" деб ўйлади. Шундай қилиб у ҳам тунда,уйдан чиқиб дўстининг қўрасига обориб туради. Аммо қўрадаги қопларнинг сони озаймаётганлигига икки дўст ҳам тушунмай юради. Бир туни бир-бирининг қўрасига яширинча қоп ташиб юрганда, улар учрашиб қолади. Шундагина улар бўлган воқеанинг маъносини тушунади. Қопларни ерга қўя солиб дўстлар қучоқлашиб кетишади
Муниса: Садоқатли дўст дўстининг бошига мусибат тушса дарддош, маслакдош, хатарли йўлда ҳамроҳ, ишончли қалқон бўлади.
Мақоллар: Ҳар доим тилакдош
Дўстингга кўмаклаш
Арпа, буғдой бир кунингга ярайди
Содиқ дўстинг ўлгунингча ярайди
Ошнолар бўлишса чин қадрдон
Ўлимни енгишга топилар имкон
Шеърлар: Ҳар доим дўст биргамиз
Ажралмас иноқлармиз
Фақат олға юрайлик
Дўстлик шеърин билайлик
Дўст бўлайлик иккимиз
Ярашиб қўшиғимиз
Тинчликни биз сақлайлик
Доим кулиб отсин тонгимиз
Дўст деган - сирдошинг у
Дўст деган - хамроҳинг - ку
Шодликда ҳам ғамда ҳам
Ёнингда топилмасму
Дўстлар борки жонини ҳам аямас
Дўстлар борки бойликка ҳам қарамас
Дўстликка садоқат олий фазилат
Садоқатсиз дўстлик мисли пуч ёнғоқ
Дўстингга садоқат қилсанг беминнат
Дил уйинг ёришиб кетади мутлоқ
Дўстларнинг миқдори юз минг бўлса ҳам
Бир дона душмандан ҳазар қил ҳар дам
Мингта бўлса агар дўстларинг оздир
Душман битта бўлса кўпу носоздир
Душманинг дилини исит, қилма ҳор
Дўстни айлантирма душманга зинҳор
Яхшилик душманни қайтарур йўлдан
Ёмонлик дўстларни чиқарур қўлдан
1- бошловчи:Эндиги навбатни "Бир ёш йигитнинг айиқ билан дўстлиги" саҳнасига берамиз.
Бир йигит айиқни бўрилардан қутқариб қолди. Айиқ йигитнинг яхшилигини унутмади. Бир куни йигит тўсатдан касал бўлди. Айиқ эса унинг хизматини қила бошлади. Касалнинг тепасида туриб, пашшаларини қўриб ўтирди. Кунлардан бир кун хаста йигитни кўргани дўсти келди ва ёнида айиқ хизмат қилиб юрганини кўриб ҳайрон бўлди.Хаста дўстига насиҳат қилиб:
-
Дўстим аҳволларинг яхшими? Ёнингдаги айиққа нима бор? - деди.
Хаста:
-
Мен бу айиқни бир вақтлар ўлимдан қутқарган эдим. Қилган яхшилигимни унутмади. Доимо хизматимда, - деди.
-
Эй дўстим! Айиқдан дўст чиқмайди. Сен айиққа ишонма. Ақлли душман аҳмоқ дўстдан яхши.
Хаста йигит дўстим ҳасад қиляпти, деб ўйлади.Сўнг дўстига шундай деди:
-
Эй, сен! Бор, кет! Бу насихатларинг ўзингга буюрсин!
Ақлли дўст аҳмоқ дўстининг бу гапларидан ранжиди.Хаста бир оздан сўнг уйқуга кетди.Айиқ ҳар доимгидекяна пашшаларни хайдади. Аммо пашшалар хаста йигитнинг боши атрофида тинмай айланарди.Айиқ пашша қўришдан чарчади.Пашшаларни ўлдириш учун тош олиб касалнинг бошига урди. Йигит ўша заҳотиёқ тил тортиай ўлди.
2- бошловчи Дўстлик ипи бўлади нозик
Узма уни ҳар нарса учун
Кейин қанча моҳирлик билан
Боғласанг ҳам қолади тугун
1- бошловчи: Дўст дўстдан ҳуда - беҳудага ранжимаслиги, қадрдонлик алоқаларини узмаслиги лозим. Нуқсонсиз дўст топмоқ мушкул. Дўстларнинг айбини яшириб фазилатларини оширмоқ лозим. Меҳр уйинг кенг бўлса,дўст бўлур бегона ҳам
"Икки дугона" саҳнаси.
2- бошловчи -:Шоду ҳуррам кунларингда атрофингда гирдикапалак бўлиб юрувчи улфатлар сероб бўлади. Сен уларнинг ҳаммасини ҳам содиқ дўст деб ишонма. Агар бошингга бир мусибат тушса уларнинг бари овчи ўқ узганда "дув" этиб учиб кетган қушлар каби сени тарк этади.
Бир донишманддан:
- Эй, мухтарам зот, сизнинг қанча дўстингиз бор ,- деб сўрашибди.
Донишманд:
- Хозир бахт қуши бошимга қўнган, мол-дунём етарли. Шунга яраша дўстларим ҳам кўп, атрофимда гирдикапалак. Аммо менга чин дўстми ёки соҳталигини айтолмайман. Ҳақиқий дўстларим мендан бахт, иқбол юз ўгирган чоғимда аён бўлади. Ўшандагина мен дўстларим қанча эканлигини айтиб бера оламан,- деган экан.
Моҳинур: "Адоватчиларнинг дўстлигига ишонма" ҳикояси
Бир адоватчи одвм отга миниб қишлоққа кетаётган экан. От йўлда
елдай учиб бораркан, тўсатдан олдидан бир кучук чиқиб қолибди. От таққа тўхтабди. Ҳалиги адоватчи одамда эса кучукка нисбатан катта бир интиқом ҳисси уйғонибди. Агар қўлида калтаги бўлганида шу заҳоти уриб ўлдирган бўлар эди. Лекин мақсадига эришиш учун кучукни ўзига вақтинча дўст тутиб туришга фҳд қилибди.Тўрвасидан майда- майда нон бўлакларини чиқариб кучукка ташлабдива шу алфозда уни қишлоққача етаклабборибди. Манзилга етиб келиши билан қишлоқ аҳлига қараб:
-
Бу ит жуда ёмон қутирган, уни дарҳол ўлдирмасангиз, бошингизга битган бало бўлади, - деб бақирибди.Қишлоқ одамлари тош отиб кучукни ўлдиришибди.
Қиссадан ҳисса шуки, қалбида хусумати бор адоватчи кимсалар ўзларини дўст қилиб кўрсатиб, одамларни зимдан алдашади-да,уларни бошқаларнинг қўли билан гумдон қилишади. Ҳаммага ҳам ишонаверманг,балки уларнинг дўстлиги сизга қўйилган тузоқдир.
"Дўстингни имтиҳон қил" саҳнаси (ўғил болалар)
1-бошловчи: Фаровон кунингда ошнанг мўл бўлар
Худди болга қўнган пашшалар мисол
Кулгингга жўр бўлиб барчаси кулар
Йиғласанг ҳамдардлик қилмас эҳтимол
2- бошловчи: Бир фозил киши айтади:
-
Мен кунлардан бирида дўстимни кўргани бордим. У бир тортимча
палос устида ўтирган экан.Мени ҳам шу палос устига ўтиришга таклиф этди.
Мен:
-
Эй дўстим, палосинг ўзингга етмай турибдику. Мен унга қандай ўтираман? - деб кулдим.Шунда у:
-
Икки душман кенг дунёга ҳам сиғмайди. Бироқ кўнгил кенг бўлса, икки дўст бир қарич ерга ҳам сиға олади, - деб жавоб берди.
1- бошловчи:Чин дўстлар дўстига садоқат қилиб
Ёмонни яшириб, яхшисин очар
Яхши дўст дўстини шараф деб билиб
Ёмон дўстдан ёвдан қочгандек қочар
2-бошловчи: Якунлаш