- Учителю
- ДОКЛАД НА ТЕМУ: 'СВЕТОДИОД ЛАМПОЧКАЛАРЫ'
ДОКЛАД НА ТЕМУ: 'СВЕТОДИОД ЛАМПОЧКАЛАРЫ'
Светодиод лампочкалар
Ҳаммага маълум, Хитой давлати ҳозир ривожланишда
жуда ҳам олдинга ўтиб кетди. Нафақат иқтисодда, балки илм-
фан ва техника томондан ҳам Хитой катта-катта қадамлар
билан илгарилаб кетмокда. Бугун биз Хитой янгиликларидан баъзи бирларини, Қозоғистондаги қишлоқ шароитлари учун муҳим бўлган баъзи фактларни эътиборингизга ҳавола қиламиз.
Светодиод лампочкалар.
Ҳозир бизда асосан Совет "Иттифоқидан колган вольфрамли лампочкалар ишлатилади. Яқин йиллар ичида газли лампочкалар ҳам сотила бошлади. Биз айтаётган лампочкалар янги технология бўлиб, вольфрамли ёки
газли лампочкалардан анча тежамли.
Масалан, светодиод лампочкалар (уларни биз энди СД лампочка деб атаймиз) ҳар ваттга 120 люмен нур беради. Вольфрам лампочкаларида эса натижа фақат 10-24 люмент. Фарқи борми? Ҳа. Жуда катта фарқи бор. Биз учун бунинг нима ахамияти бор? Аҳамияти шуки, агар 40 ёки 60 ваттли лампочкангиз муайян вақтда 40 тенге пул еса, шу ёруғликни берадиган СД лампочкаси фақат 7 тенге пул ейди. Ўртача оила бир ойда лампочкалар учун, айтайлик, 500 тенге пул тўлаётган бўлса, энди бу харажат 50-60 тенгега тушади. Бунга сабаб, бу лампочкалар ўзидан жуда кам иссиклик ажратиши. Вольфрам лампочкалар энергиянинг жуда кўп қисмини иссиқликка ажратса, биз айтаётган лампочкалар асосий энергияни ёритишга сарфлайди. Иккинчи яхши жойи, СД лампочкалар тез куявермайди. Заводларнинг текшириш натижасида, уларнинг ўртача ишлаш умри 5 йил! Охирги технология бўйича чиқаётган светодиод лампочкалар эса ҳатто 15 йил куймасдан ишлар экан. Шу ўринда кимдир, газли лампочкалар ҳам тежамлику, сиз айтаётган технологиянинг газли лампалардан қандай ортиқ жойи бор деб сўраши мумкин. Газли лампочкалар хам тежамли, тўғри. Лекин афсуски. улар кўпинча симоб буғлари билан тўлдирилган. Агар мабодо уйнинг ичида газли лампочка синса. ичидаги симоб уйга таркалади. Симоб эса, инсон соғлигига, айниқса болали уйга катта хавф туғдиради. Тарихдан ўқиган бўлсангиз керак, подшохларнинг тахтини олиш учун уларнинг қулоғига симоб қуйиб ўлдиришган. Хуллас, газли лампочкаларни уйнинг ичига киритмаган маъқул. Хавфсизлик тарафидан яна бир нарсага эътибор беринг. Ушбу охирги технологияда, аввалгилардан фарқли ўлароқ, ультрабинафша ва инфрақизил нурлар йўқ. Инфрақизил нурлар инсон кўзидаги гавҳарни хиралаштирса (катаракта касаллиги), УБ нурлар терида саратон касалини юзага келтириши мумкин.
Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, светодиод лампочкаларнинг баҳоси оддий лампочкалардан қимматроқ бўлса ҳам, электр энергиясини яхши тежаши, узоқ вақтгача куймаслиги жиҳатидан ўз нархини тўла оқлайди.
Ўқитувчи:………………..Кулметов А.