7


  • Учителю
  • Разработка открытого урока по узбекскому языку на тему 'СОН' (имя числительное) .

Разработка открытого урока по узбекскому языку на тему 'СОН' (имя числительное) .

Автор публикации:
Дата публикации:
Краткое описание:
предварительный просмотр материала

«Сон» мавзуси асосида ўқувчилар нутқини ўстириш


Фан кабинети сонга оид жадваллар тарқатма материаллар, телевизор, кўчма саҳнали қўғирчоқ театри, қўғирчоқлар, буғдой, кўк майса, пишган бошоқ, ун, ёпилган тандир нони каби кўрсатмали қуроллар билан жиҳозланган.

Дарснинг мақсади: таълим тарбиянинг янги технологиясига суянган ҳолда ўқувчилар билан мусобақа уюштириб, фанга қизиқишини ошириш, оғзаки нутқини ўстириш, хотираларини тиклаш, изланувчанликка чаққириш, мустақил фикрлаш, қобилиятини ривожлантириш, ижодий ишлатишга ўргатиш.

Дарс ўқитувчининг қуйидаги кириш сўзи билан бошланади: «Меҳмонлар олдига дастурхону «Бараканинг боши бўлган нон»ни барчамиз топмоғимиз керак. Лекин нон топиш кўп мехнат талаб қиладиган мушкул иш. Нонни тайёр қилмоқ учун авваламбор ерга буғдой сочиш керак»? (Ўқувчиларга буғдой солинган идиш кўрсатилади). Бу буғдойдан кўк майсалар ундириб чиқариш учун синф ўқувчилари 2 гуруҳга бўлинади. Сардорлар аниқланади. Мусобақа уюштирилади.

1 - мусобақа: Иккала гуруҳдан биттадан ўқувчи доскада миқдор сон билан 10 та сўз бирикмаси ёзиши керак. Тез ва бехато ёзган ўқувчи ўз гуруҳига ғалаба келтиради ва шу гуруҳга 1 балл берилади.

2 - мусобақа: Ўқитувчи турли турдаги сонларни айтиб ҳар бир гуруҳга мурожаат этади. Ўқувчилар тезлик билан ҳар бир соннинг турини айтишлари керак. Масалан: биринчи (тартиб сон), тўртовлон (жамловчи сон) ва ҳоказо. Хато қилмаган гуруҳга бир балл берилади.

3 - мусобақа: Олти қатор сонлар ёзилган жадвалдан ўқувчилар фақат тартиб сонлар ёзилган қаторни тезлик билан топиш керак.

Ўқитувчи: «Яшанг, болалар. Сиз ўз ҳаракатингиз ва жавобларингиз билан буғдойни кўкартиряпсиз». (Ўқувчиларга униб келаётган кўк майса кўрсатилади).

4 - мусобақа:ҳар бир гуруҳ ўқувчилари иложи борича кўпроқ сон қатнашган мақолларни ёддан айтишлари керак. Масалан: «Етти ўлчаб бир кес. Бирники мингга, мингники - туманга» ва ҳоказо.

Ўқитувчи: «Ана энди, болалар, кўк майсалар катта бўлиб, буғдой бошоқлари пайдо бўлгунга қадар сайланма диктант ёзамиз».

Ўқитувчи қуйидаги матнни ўқийди, ўқувчилар эса ундан фақат сон билан келган бирикмаларни ёзишади:

Кўҳна Туркистон 1500 ёшга тўлди. Туркистон шаҳри Чимкент шаҳридан 225 километр олисда жойлашган. VI-X асрларда бу шаҳар ўрнида Шабғар деган катта шаҳар бўлган. Сўнгра у Ясси деб номланган. Бу жой Туркистон мусулмонлари учун зиёратгоҳ макон ҳисобланади».

ҳикоянинг давоми қўғирчоқ театри орқали намойиш этилади:

Сценарий:

Бибихоним: Султоним, Хўжа Аҳмад Яссавийнинг мақбараларини зиёрат қилдингиз, ХІІ асрда қурилган зиёратгоҳ сизга ёқмади шекилли, хаёлингиз паришон кўринур?!

Амир Темур: Ха, ўринли айтингиз. Бу ёдгорликни буздириб, асрлар давомида авлоддан авлодга ўтадиган иморат бунёд этмоқлик зарур. Тезлик билан Шошдан, Бухородан, Андижондан уста-меъморлар, тош терувчиларни чақиртирмоқ лозим.

Бибихоним: ҳа, бу фикрингизга мен хам қўшиламан, султоним.

Амир Темур: Мавлоно Убайдулло Садрни чақиртирган эдим, нечун хаяллади экан?


Бибихоним: Ана ўзлари келмоқдалар.

Мавлоно Убайдулло: Олампанох, ассалому алайкум.

Амир Темур: Ваалайкум ассалом.

Мавлоно Убайдулло: Мени йўқлатган экансиз.

Амир Темур: Мавлоно Убайдулло, иморатнинг хомаки чизмаси тайёрми?

Мавлоно Убайдулло:ҳа мана.

Амир Темур: Мавлоно, жамоатхона гумбазининг айланаси 41 газга, пештоқининг кенглиги эса минорагача 60 газ бўлмоғи лозим. ҳисобда озгина чекиниш борга ўхшайди.

Мавлоно Убайдулло: Узр, руҳсат берсангиз, қайтадан бир кўриб чиқсам.

Амир Темур: Маъқул.

Мавлоно Убайдулло: Менга руҳсат.

Амир Темур: Энди мен кимёгар ал Азиз ибн Шараф билан суҳбатлашай.

  • Мавлоно ибн Шараф.

Ибн Шараф: Ассалому алайкум, олампаноҳ.

Амир Темур: Ваалайкум ассалом.

Ибн Шараф: Олампаноҳ, ҳозир ҳузурингизга бориб турмоқчи бўлиб эдим.

Амир Темур: Сабаб?

Ибн Шараф: Сабаби шуки; 7 хил модда қаришмасидан ушбу шамдонни ясадик.

Амир Темур: Жуда ажойиб!

Ибн Шараф: Қуллуқ.

Амир Темур: Хўш, қоришмани қандай тайёрладингиз?

Ибн Шараф: Олампаноҳ, темир, руҳ, пўлат, қалай, қизил мис, кумуш ва олтин эритмаларидан тайёрланган қоришма ўтга ҳам, сувга ҳам совуққа ҳам чидамли бўлади.

Амир Темур: Мавлоно янги қурилаётган жоме учун 6та шамдон ва эшик учун 2та ҳалқа ҳамда 1та дошқозон қуйилсин. Керакли анжомларни етказиб берурмиз.

Ибн Шараф: Маъқул олампаноҳ.

5 - мусобақа: Иккала гуруҳ вакилларидан биттадан ўқувчи чиқиб синф тахтасига осиб қўйилган «Кўҳна Туркистон» расмини шарҳлайди. Шарҳлаш жараёнида ким ўз нутқида кўпроқ рақамларни тўғри қўлласа, ўша ўқувчи ғолиб бўлиб, ўз гуруҳига 1 балл келтиради.

Ўқитувчи: «Яшанглар, болалар, сизнинг меҳнатингиз туфайли қаранг буғдой бошоқлари ҳам пишиб етилибди», - деб буғдой бошоқларини кўрсатади.

6 - мусобақа: Ўқувчилар диққати телевизор экранига қаратилади. Дилрабо куй янграйди. Экранда ўқувчи пайдо бўлиб, гуруҳларга топишмоқ бермоқчи эканлигини айтади:

1 топишмоқ:

«Келишарди Ҳамдам деди:

Излаб булоқ, - Қани, ўртоқ,

Бир эчки-ю Бош қотириб

Икки улоқ. Кўр-чи бундоқ.

Сув бўйида Шуларда бор

Айни шу чоқ Неча қулоқ?

Юрар эди Қанча оёқ?

Икки ўртоқ Ҳамда туёқ?»

(Жавоб: 6та қулоқ, 12та оёқ, 24та туёқ).

Одамда қанча қўл бор? (2та), қанча бармоқ бор? (20та чунки оёқда бармоқлар ҳам бор). Топишмоқни тез ва тўғри топган гуруҳга 1 балл берилади.

Ўқитувчи: «Мана ҳосилимиз йиғиб олинди энди тегирмонга юбориб ун қиламиз».

7 - мусобақа: Телевизор экранида қуйидаги саволлар пайдо бўлади:

  1. Ер юзида қанча қитъа бор?

  2. Қозоғистон қачон мустақилликни қўлга киритди?

  3. Қозоғистонда нечта вилоят бор?

Хар бир гуруҳдан биттадан икки ўқувчи синф тахтасига учала саволга тез ва тўғри жавоб ёзиши керак шунга қараб балл қўйилади.

Ўқитувчи: «Мана болалар, сизлар меҳнат қилиб хамир қилдинглар, энди тандирга олов ёқиб нон ёпамиз».

Шундан сўнг барча ўқувчилар дарсликда берилган машқлардан иккитасини оғзаки бажарадилар.

8 - мусобақа: Бу мусобақа сардорлар ўртасида ўтказилади.Уларнинг ҳар бири қутичадан қуйидаги саволлар ёзилган қоғозни олиб, жавоб беришади.




  1. Сонлар, саналарсиз тарихни ўрганиб бўладими?

  2. Сонлар, соатларсиз яшаб бўладими?

Уларнинг фикрлари умумлаштирилади.

Ғолиб чиққан гуруҳ cардорига ёпилган нон топширилади ва у: «Дастурхон - дарсимиз, мана тайёр нонимиз» деган маънода, тайёр нонларни меҳмонларга тутади.

Дарсни якунлаш:

Дарсда жавоб берган ва жавоб ёзган ўқувчиларга баҳолар қўйилади.

Якунловчи сўз: «Болажонлар, дарсимизда сонлар қатнашган мақоллар, Сохибқирон ўгитлари, қисман тарихимиз билан танишдик. Энди сизларга сон қатнашган бир ҳадисни айтмоқчиман:

«Кимки кўзи ожиз одамни 40 қадам етаклаган бўлса, унга жаннат вожиб бўлибди» (863 хадис).

Хар куни қанчалар қадам босамиз, санаймиз ҳам. Аммо кўзи ожиз кишини етаклаган инсон савобга қолар экан, нега? Сабаби нимада?...

Демак, қўлимиздан келгунча бир-биримиздан яхшиликни аямаслигимиз керак. Саломат бўлайлик.

Дарсимиз тамом».



 
 
X

Чтобы скачать данный файл, порекомендуйте его своим друзьям в любой соц. сети.

После этого кнопка ЗАГРУЗКИ станет активной!

Кнопки рекомендации:

загрузить материал