7


  • Учителю
  • Открытый урок на тему “Шоҳ ва шоир”

Открытый урок на тему “Шоҳ ва шоир”

Автор публикации:
Дата публикации:
Краткое описание:
предварительный просмотр материала

"Шоҳ ва шоир" мавзусидаги адабий кеча

Кеча ўтказиладиган зал байрамона руҳда безатилган. Тўрда Захириддин Мухаммад Бобур портрети , шунингдек, унинг шеърларидан, ривоятларидан парчалар ёзилган плакатлар осилган.

Сахнага икки бошловчи чиқиб келади.

1- Бошловчи:

Жонимдин ўзга ёри вофодор топмадим ,

Кунглумдин ўзга маҳрами асрор топмадим.

Жонимдек ўзга жонни дилофгор курмадим,

Кўнглум киби кўнгулни гирифтор топмадим.

2- Бошловчи:

Кўнгли тилаган муродига етса киши,

Ё барча муродларни тарк этса киши,

Бу икки иш муяссар булмаса оламда,

Бошини олиб бир сарига кетса киши.



1- Бошловчи:

Ассалому алайкум, хурматли меҳмонлар, азиз ўқувчилар. Бугун биз шох ва шоир, давлат арбоби хамда буюк саркарда Захириддин Мухаммад Бобур таваллудига 530 йил тўлганлиги муносабати билан ўтказилаётган ушбу байрам кечасига тўпландик.



2- Бошловчи

Захириддин Мухаммад Бобур 1483 йил 14 февралда Андижонда Умаршайх Мирзо хонадонида таваллуд топди. Саройда шахзодаларга хос муносиб таълим - тарбия олган Бобур отаси вафотидан сўнг 12 ёшида тахтга ўтирди.

1- Бошловчи

Бобур тож - тахт учун бўлган урушлар туфайли Андижондан чиқиб кетиб, Хиндистонда буюк бобурийлар сулоласига асос солди. Хиндистонда қудратли салтанат ўрнатган, давлатнинг гуллаб- яшнашида катта хисса қўшган севимли шоиримиз 1530 йил Агра шахрида оламдан ўтди.

2- Бошловчи

У ўз умри давомида "Бобурнома", "Мубаййин-ал -закот"(Закот баёни),"Хатти Бобури", "Харб иши" каби кўплаб насрий ва шеърий асарлар яратди.

1- Бошловчи

Ҳозир ўқувчиларимиз томонидан ёд олинган Бобур рубоийларидан тинглаймиз. (Саҳнага 5та ўқувчи зарчўпон, дўппиларда чиқадилар.)



1- ўқувчи

Даврон мени ўткарди сару самондин,

Айирди мени бир йўла хони мондин.

Гах бошима тож, гах балойи таъна,

Неларки бошимга келмади даврондин.



2- ўқувчи

Хар ишда шитоб қилмагайсан,

Бу демак муродга етмагайсан.



3- ўқувчи

Бировниким бировдин кўнгил қолур,

Киши юз сўз бирла кўнглин олур.



4-ўқувчи

Ёд этмас эмиш киши

меҳнатда киши,

Шод этмас эмиш кишини

ғурбатда киши.

Кўнглим бу ғариблиғта шод

ўтмади хеч,

Ғурбатда севинмас эмиш албатта

киши.



5- ўқувчи

Неча нафинға бўлурсан тобе,

Неча умрингни қилурсан зое.

Бошловчи:

Энди тадбиримизга ташриф буюрган тарихчи олимимизга сўз берамиз.

Бошловчи: Раҳмат.

Ҳозир, Успенский номли махсус мусиқа Академик лицей мактаб интернати ўқувчилари томонидан тайёрлаб келинган қўшиқ ижро этилади.

  1. Бошловчи:

Бобур Ҳиндистонда шох бўлсада, бир умр Ватаним, унинг тупроғини бағрикенг одамларини соғиниб яшади.

  1. Бошловчи:

У ўзга юрт тожи тахтидан Ватанинг бир сиқим тупроғини афзал деб билди. Шоир ғазалларида, рубоийларида армонга айланган Ватан соғинчини хис этамиз.

(Мактаб ўқувчилари томонидан кичик сахна кўриниши намойиш этилади.)

Майин мусиқа янграйди.

Бобур тахтда ўтирибди. Атрофдаги уч-тўрт мулозимлари билан мамлакатдаги сиёсий ахвол, солиқлар тўғрисида сухбатлашмоқда. Шунда соқчи келиб бир киши Бобурнинг хузурига кириш учун изн сўраётганини айтади.

Бобур:-Рухсат, хузуримга олиб келингиз.(Нотаниш киши қўлида қовун билан кириб келади ва таъзим қилади.)

Киши: Ассалому алайкум,хазратим. (Таъзим келтиради.) Мен савдогарман. Сизнинг хузурингизга келишимдан мақсад Андижондан келтирилган қовундан олиб келдим. Она юртимиздан олиб келинган бу неъматдан тотиб кўринг, хазратим. Зора соғинчингизга малҳам бўлса. (Бобур секин тахтдан тушиб келиб титроқ қўллари билан қовунни олади. Уни узоқ хидлаб юз-кўзларига суртади ва ўта ғамгин холда гапиради.)

Бобур: Раҳмат, сизга. Ватанимнинг хуш бўйларини олиб келган бу қовунда Андижон шамолию , мусаффо хавосини, табаррук тупроғининг исини, беқиёс экинзорларининг гўзаллигини,болалигим ўтган гўзал водийларманзараси,дилкаш халқимнинг нафасини, ота-онам мехрини туйдим. Киндик қоним тўкилган Ватан -менинг бешигим, соғинчим ва туганмас армонларимдир.

Толе йўқки жонимга балолиғ бўлди,

Ҳар ишники айладим, хатолиқ бўлди.

Ўз ерни қўйиб, Ҳинд зори юзландим,

Ё,раб, нетайин, не юз қаролиғ бўлди.

1- Бошловчи: Буюк шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур шеърияти ўзининг нодир ва бадиий қиммати билан ҳам адабиётимизда катта ўрин эгаллаган.

2 - Бошловчи: Ҳа, Бобур иймони бутин инсон бўлган, ана шу эътиқод, унинг ўз иқрорига кўра, уни доимо турли бало-қазолардан муҳофаза қилган.

Дунёнинг тилаги, самари ҳам биз,

Ақл кўзин қароси, жавхари ҳам биз.

Тўгарак жаҳонни узук деб билсак

Шаксиз, унинг кўзи, гавҳари ҳам биз.

1- Бошловчи: Мумтоз адабиётимиз, тарихий асарларимизни мутолаа қилишдан мақсадимиз ундаги зарра-зарра ганжинларни бугунги ёшларимиз онгига етказиб, ҳаётда тўғри, жамият учун манфаатли йўлга киришларига кўмаклашишдир.

Ҳурматли меҳмонлар, азиз ўқувчилар бугунги кечамизни Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг сўзлари билан якунласак.

Унда киши умрини мазмунли, баракали,ўзидан кейин доғ ва маломат қолдирмасдан яшаши, бу заминда яшашдан мақсад, одамларни эзгуликка етаклаш гарови бор. Унга амал қилиш ҳаммамизга насиб этсин:





Борму эркин ҳеч нима

оламда ҳижрондин ямон.

Ҳар неким ондин ямонроқдур,

будур ондин ямон .





 
 
X

Чтобы скачать данный файл, порекомендуйте его своим друзьям в любой соц. сети.

После этого кнопка ЗАГРУЗКИ станет активной!

Кнопки рекомендации:

загрузить материал