7


  • Учителю
  • Методический материал по узбекскому языку Нутқ Маданияти(9 класс)

Методический материал по узбекскому языку Нутқ Маданияти(9 класс)

Автор публикации:
Дата публикации:
Краткое описание:
предварительный просмотр материала

Режа

  1. Нутқ нима?

  2. Адабий тил меъёрлари.

  3. Нутқ маданияти меъёрлари.

  4. Нутқ маданияти маданиятнинг таркибий қисми.

  5. Нутқ ўстиришнинг асосий қуроли.

  6. Нутқ ўстириш усуллари.

7.Нутқ маданияти ҳақида ислом динимиз нима дейди?

































































Нутқ гаплашиш ва ёзиш жараёни бўлиб, у тилнинг оғзаки ёки ёзма шаклида рўёбга чиқишидир. Тил нутқ воситасида юзага чиқади, номоён бўлади, фаолият кўрсатади. Ҳар бир киши ўзи билган тилидан фойдалана олиш қобилиятига ва имкониятига эгадир. Шунинг учун хар бир инсоннинг нутқи савияси,нотиқлик қобилияти ҳар хил бўлади. Талаффуз қилинаётган ёки ёзилаётган сўз тингловчи ва ўқувчига тушунарли бўлиши учун уни талаффуз ва имло меъёрларига мувофиқ қилиш лозим бўлади. Талаффузда товуш бузиб айтилса,гап ва матнда ҳарфлар нотўғри ёзилса, сўзнинг маъноси бузилади ёки фикр ноаниқ бўлади, оқибатда, ёзма ва оғзаки нутқ бузилади ёки таъсир кучи йўқолади.

Ҳозирги кишилар ўртасидаги мулоқат хар тамонлама кенгайиб бораётган замонда ҳар бир замонда ҳар бир сўзловчи ва ёзувчи киши адабий тил талаффузи ва имло сига амал қилишининг зарурлиги ҳам кучайиб бормоқда. Нутқ маданияти фикри адабий тилда тўғри,эркин, аниқ, силлиқ, ёқимли, таъсирчан баён этиш усули бўлиб, нутқ маданияти даражаси қайси ва қанча тилни билишни эмас, айни тилда қандай сўзлай олиш ва ёза олиш қобилияти даражасини ифода этади.

Нутқ маданияти грамматик, услубий , имловий ва орфоэпик қоидалари воситасида шаккланади. Бунга қунт билан, доимий машқ қилиб бориш билан эришилади.Ҳар бир ўзини маданий ҳисоблаган киши ўз тилида чиройли ва ёқимли гапириб, ёза олиши лозим бўлади, зотан, нутқ маданияти айни чоғда умумий маданияти бўйича ўзбек тилшунослиги тарихидаги энг машҳур мақола бироз қисқартиришлар билан берилади:

Билимли киши керак сўзни сўзлайди,

Кераксиз сўзни яшириб кизлайди.

(Ахмад Югнакий)

Тил меъёрларини такомиллаштириш, нутқ маданиятини юксак даражага кўтариш, сўзнинг фонетик структурасини, лексик семантик, стилистик хусусиятларини, унинг ясалиш ва ўзгариш, қўшилиш-бирикиш қонуниятларини акс эттирувчи адабий меъёрларни яна ҳам аниқлаш, мукаммаллаштириш ҳозирги куннинг актуал вазифаларидан биридир. Бу вазифаларнинг бажарилиши меъёрийликни қонун-қоидаларда стабиллик, турғунлик,изчиллик ҳолатини кучайтиради. Нутқ маданиятини яна ҳам кўтариш ишининг бундай актуал характерга эга бўлиши, жамият тараққиётининг талаби натижасидир. Тилнинг ўсиш-ўзгаришидаги ҳамма жараёнлар жамиятдаги талаб-эҳтиёж билан боғлиқдир.

Тўғри нутқ-сўз формаларини тўғри ишлатиш,ёзув, талаффуз, сўз ишлатиш,сўз ясаш , сўз тартиблаш, гап қуриш каби ҳодисаларда нутқнинг тўғри бўлишига эришиш,меъёрийликка,меъёрлар белгиловчи қонун-қоидаларга асосланади. Бу қоидалар эса ўз илмий-назарий базасига эга бўлади. Бундай қонун-қоидалар тил ҳодисаларнини илмий текшириш йўли билан аниқланади.

Нутқ маданияти-тил бирликларидан фойдаланиш жараёни мураккаб бўлиб, у тилдан ташқари ҳодисаларни ҳам ўз ичига олади.Масалан, айнан бир сўз ёки гапни қайси даврада ва қайси вазиятда гапириш ва қандоқ гапириш ҳам нутқ маданиятига дохил бўлиб, гапирувчи кишининг фаросати билан боғлиқ бўлади.

Демак, нутқ маданияти айни пайтда фақат тилдан фойдалана олиш маҳорати бўлмай, уни ўрнида ишлата олиш жараёни ҳамдир. Ҳар бир вазият, ҳар бир давра, хар бир замонга мос сузлай олиш нутқ маданиятининг зарурий қисмидир.

Нутқ маданияти меъёрлари замонага қараб ўзгариб боради. Агар ХХ аср 20-йиллари оғзаки ва ёзма нутқи учун усмонли туркий тили, татар тили фонетикаси ва грамматикасига хос шаклларни ишлатиш одат-меъёр бўлса, бу меъёр шу асрнинг 90-йиллари учун меъёр эмасдир. Масалан , Мен ёлғиз қонли кўз ёшларимни бу соғанангга тўкмак учун эмас, ўз ёзиқларимни иқроқ этарга келдим, ҳоқоним. (Фитрат)

Тил ҳаммада ва бир кишида мавжуд экан, нутқ ана шу ҳамманинг тилидан бир кишининг фойдаланишдир.Бир шахснинг ёзма нутқи ҳам, оғзаки нутқ ҳам тилнинг бойлигини белгилай олмайди.Зотан, тил бой, равон, тиниқ бўлса ҳам,ундан фойдаланувчи нўноқ бўлса , нутқ саводсиз бўлиб чиқади.Нутқ бир кишининг тилдан фойдаланиши экан , ўша киши тил имкониятлари, бойликларини қай даражада эгаллаб,ундан фойдаланиш, уни ишлатиш ўринларини билиб амал қилиши нутқий маданиятини белгилайди.Яъни нутқ маданияти ўз тили бойликларини билиб, ундан унумли , ўринли фойдаланиш кўникмасидир.Демак, «нутқ маданияти» деган тушунча кўпчиликдан кўра кўпроқ якка шахсга тегишлидир.Ҳар бир кишининг ёзма ва оғзаки нутқи савиясидан бутун халқ , миллат нутқ маданияти ҳосил бўлади.Олим,ёзувчи,шоир, давлат арбобларининг оғзаки ва ёзма нутқи кўпинча намуна вазифасини ўтайди.

Ёзувчилар тарихий мавзуда асар ёзганларида ўша замон руҳини асарига олиб кириш учун ва тил ўша замон бўёғини акс эттириши учун персонажлар нутқига мазкур замонга хос нутқ унсурларини киритадилар.Бу билан ёзувчи, шоир ўзининг, яъни , муаллифнинг нутқида хам эскирган сўз ва шакллар ишлатилиши меъёр ҳисобланар экан, деган хулоса чиқмаслиги керак.Ижодкор ўзига тегишли матнда замонаси адабий тили меъёрларига амал қилиши талаб қилинади.

Нутқ маданияти маданиятнинг таркибий қисми бўлиб,шахс маданиятини, демак зиёлиликни белгиловчи омиллардан биридир. Нутқ маданиятига имло,орфография қоидалари , сўз танлаш, грамматика қонуниятларига амал қилишни доимий машқ қилиб бориш натижасида эришилади.Кишининг сўзлаш оҳанги,овознинг баланд-пастлиги,вазиятга қараб сўз танлаш ҳам нутқий маданиятнинг таркибий қисмларидан ҳисобланади. Одатда, сухандонлар, шоир-ёзувчи, олим ва давлат арбоблари нутқига тақлид қилинади.

Ёзма адабий нутқ:китоб, газета,журнал ,давлатнингқонун ва фармонлари, ҳужжатлар кабиларда нутқий маданият талабларига амал қилинади, айни пайтда булар унинг мавжуд бўлиш шаклидир.

Оғзаки адабий нутқ ҳар бир саводхон кишининг бошқалар билан муомаласида қўлланадиган, давлат арбоблари нутқида, сухандонлар, расмий ,ташкилотлар мажлис-йиғилишларида, мактабларда, олий ўқув юртлари ҳатто кўча-кўйларда ишлатиладиган нутқдир. Оғзаки адабий нутқ қўлланиш кўлами миллатнинг миллий савияси кўрсаткичларидандир.

Ёзма адабий нутқ имло қоидалари грамматик ва фонетик қоидаларга асосланса, оғзаки адабий нутқ орфоэпия қоидаларига асосланса, оғзаки адабий нутқ орфоэпия қоидаларига амал қилади.

Нутқ ўстиришнинг фойдаланадиган асосий қуроли- сўз.Сўзларнинг турли-туман ўзгаришларига учраши, сўздан сўз ясашнинг ҳар хил усуллари- шуларнинг ҳаммаси фикрни бошқа шахсга тил воситасида гўзал ва бадиий ҳолда етказиш йўлларидир.

Хуллас, мақсад-товушларни, товушлардан ҳосил бўлган сўзларни, сўзлардан ташкил топган сўз бирикмаларини, сўз бирикмаларидан тузилган гапларни , гаплардан ташкил топган матнни тўғри ёза оладиган даражага етказиш.

Нутқ ўстиришнинг бир неча усуллари мавжуд. Уларнинг ҳаммаси деярли кундалик ҳаёт учун зарур бўлган усуллар, яъни шахснинг ўз фикрини етказувчи қуролларидир.

Умумлаштириб айтганда бу усулларга ҳикоя, иншо, қисқача баёнот (конспект), мақола, тақриз кабилар киради.Буларнинг ҳаммаси- сўзлай олиш , ёза билиш усулларини ажрата олишни тақоза этади.

Сўзлай олиш ва ёза олишнинг умумий саводхонлик белги ўлчами- узоқ мазмунли,мураккаб ҳикояларни айтиб бера олиш;суҳбат қура олиш.

Адабий тилимизда услубнинг бир неча турлари мавжуд.Уларнинг вазифаси- мазкур услубда фикрли ифодалаб, бадиийлаштириб, аниқ ва равон ёзиш. Ўқувчига айтмоқчи бўлган фикрни нафақат изчил,балки аниқ ҳам айтиб, тушунтира билиш; бунинг учун шу услубга мос сўзлар билан сўз бирикмаларини, танлаб, ўз ўрнида қўллаш; ўз услуб йўлидан оғишмаслик,ўқувчи ёки тингловчи эътиборини ўзига жалб эта олиш, айтгани ва ёзганларига уларни ишонтира олишдир.

1.Фақат яхши сўзларни сўзламоқ,меҳмонни ва қўшни ҳаққига риоя этмоқ иймоний хислатларлардандир.

2.Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:Ким Аллоҳга ва Охират кунига иймон келтирган бўлса, яхши сўзларни гапирсин ёки сукут сақласин. Ким Аллоҳга ва Охират кунига иймон келтирганбўлса, қўшнисини иззат-икром қилсин.Ким Аллоҳга ва Охират кунига иймон келтирган бўлса, меҳмонини иззат-икром қилсин.(Бухорий ва Муслим ривоятлари)

3.Фақат хайрли сўзларни сўзлаб, беҳуда гаплардан ўзини тиймоқ иймон комиллигидир.





4.Кўп гапириш ҳалокатга олиб боради.Тилни беҳуда гаплардан сақламоқ нажога бошлайди.

4.Мусулмон фарзанди ҳамиша фойдали-хайрли сўзларни сўзламоғи ва ҳар қандай ҳолатда ҳаром гап-сўзлардан ўзини тиймоғи лозим.

Аллоҳ таоло Қуръони каримда мўминларни сифатлаб шундай дейди:" Улар лағвдан юз ўгирувчи кишилардир".











 
 
X

Чтобы скачать данный файл, порекомендуйте его своим друзьям в любой соц. сети.

После этого кнопка ЗАГРУЗКИ станет активной!

Кнопки рекомендации:

загрузить материал