7


  • Учителю
  • Зулфиянинг Сенсиз шеъри таҳлили

Зулфиянинг Сенсиз шеъри таҳлили

Автор публикации:
Дата публикации:
Краткое описание:
предварительный просмотр материала

Адабиёти дарси

Мавзу: Зулфиянинг «Сенсиз» шеъри тахлили

Мақсад. 1.Ўқувчиларни машхур шоира Зулфиянинг "Сенсиз" шеъри мазмуни билан таништириш.

2.Ўқувчиларни ифодали ўқишга ўргатиш, фикрлаш қобилятларини ривожлантириш, оғзаки нутқини ўстириб бориш.

3.Шоира шеърлари мисолида ўқувчиларни сабр-бардошли бўлишга, тинимсиз изланиш ва курашишга чорлаш.

Дарснинг жиҳози: Шоира Зулфиянинг портрети, асарлари, слайдлар, буклетлар, интирактив доскаси.

Дарснинг услуби: Ҳикоялаш, савол- жавоб,тушинтириш.

Дарснинг бориши:

</<font face="Times New Roman, serif">1.Ташкилий қисм.2.Ўқувчиларни ўйин услубида гуруҳга бўлиш.

Ўқитувчи:Ҳозир қандай дарс?

Ўқувчилар: Ҳозир адабиёт дарси.

Ўқитувчи:Биз адабиий адабиётни неча турга бўлиб ўрганамиз?

Ўқувчи: Бадиий асарларни уч турга бўлиб ўрганамиз. Улар:

1.Эпик асарлар.

2. Лирик асарлар.

3. Драматик асарлар.

Ўқитувчи:Қандай асарларга эпик асар дейилади?

Ўқувчи:Бир ёки бир неча одамнинг ҳаёти,тақдири, уларнинг бошқа одамлар билан муносабати ҳақида ҳикоя қилувчи бадиий асарлар эпик турдаги асарлар дейилади.

Ўқитувчи: Эпик турдаги асарларни эртак, масал, ҳикоя, қисса, роман сингари жанрлар ташкил этади.

Ўқитувчи:Қандай асарларга лирик асар дейилади?

Ўқувчи:Шоирнинг ҳис-туйғулари,кечинмалари акс эттирилган бадиий асарлар лирик асарлар дейилади.

Ўқитувчи: Лирик турдаги асарларни қандай жанрлар ташкил этади?

Ўқувчи: Бунга рубоий, туюқ, тўртлик, ғазал, мухаммас, мусаддас каби жанрлар киради.

Ўқитувчи:Қандай асарларга драматик асар дейилади?

Ўқувчи: Саҳнада қўйиш учун яратилиб, монолог ва диологлардан иборат бўлган бадиий асарларга драматик асарлар дейилади.

Ўқитувчи:Драматик турдаги асарларни қандай жанрларга ажратамиз?

Ўқувчи: Драматик турдаги асарларнинг ўзини комедия, драма, трагедия каби жанрларга бўлиш мумкин.

(Ўқувчиларнинг жавоблари интирактив доскасида баҳолаб борилади.)





Ижодий иш:

1-қатор. Эпик асарлар } турига ўнтадан мисол ёзинг.

2-қатор. Лирик асарлар (вақт чегараси 5ўқувчи,30сек





Ўқитувчи:Биз ўрганаётган шоирамиз Зулфиянинг асарлари бадиий адабиётнинг қайси турига киради?

Ўқувчи: Зулфиянинг асарлари бадиий адабиётнинг "лирик асарлар" турига киради.

Ўқитувчи: Биз Зулфияни ким сифатида таниймиз?

Ўқувчи: Биз Зулфияни машҳур ўзбек шоираси ҳамда тонг куйчиси сифатида таниймиз (яна севги, бахт, вафо, гўзаллик куйчиси...)

Ўқитувчи:Зулфия хақида нималарни биласиз?

Ўқувчи: Зулфия Исроилова 1915 йилнинг 1 мартида Тошкент шаҳрида Исроил темирчи оиласида дунёга келган.

Ўқитувчи: Шоиранинг онаси хақида биласизми?

Ўқитувчи: Шоиранинг айтишича, онаси астона хатлаб кўчага чиқмаган, оддий аёл бўлган, лекин жуда кўп қўшиқ ва афсоналарни, достон ва эртакларни билган.

Ўқитувчи: Шоиранинг ўқиш ва ўрганишдаги энг яқин кўмакдоши ва мураббийси ҳақида нима дея оласиз?

Ўқувчи: Китоб унга энг яқин дўст бўлган. У Навоий ва Пушкин, Ҳофиз ва Шекспир, Байрон ваНекрасов, Лутфий ва Лермантовларнинг асарларини севиб ўиган.

Ўқитувчи:Шоиранинг илк ижоди ҳақида маълумот беринг.

Ўқувчи:Унинг биринчи шеърий тўплами 1932 йилда чоп этилган. Унга "Ҳаёт варақалари деб ном қўйган. Бу пайтда шоира 18 ёшда бўлган.

Ўқитувчи: Шоиранинг энг яқин устози ва сирдоши ким бўлган?

Ўқувчи:Шоира қизининг таржимаи ҳолида шундай ёзган: Ҳаётда менга Ҳамид Олимжондай талабчан ва қаттиққўл устозни бахшида этди. У фақат менинг турмуш йўлдошим ва фарзандларимнинг отасигина бўлиб қолмай, балки энг яқин маслахатчим ҳам эди. Лекин фожиал ўлим мени энг яқин сирдошимдан, устозимдан бевақт айирди.

Ўқитувчи:сиз Ҳамид Олимжон ҳақида нима биласиз?

Ўқувчи: Биз Ҳамид Олимжоннибахт ва шодлик куйчиси сифатида таниймиз.

У 1909 йилнинг 12 декабрида Жиззах шахрида туғилган. Ўзининг қисқагина умри давомида кўплаб шеърлар, достон ва эртаклар ёзиб улгурди. У 1944 йилнинг 3 июлида автоҳалокатга учраб вафот этади.

Биз Ҳамид Олимжоннинг "Ойгул билан Бахтиёр эртаги, "Ҳолбуки тун", "ҒАЗАЛ", "ЎЗбекистон", шеърлари билан танишганмиз.

(Бир неча ўқувчилар шоирнинг шеърларидан намуналар ёдлашади.)

Ўқитувчи: Зулфия ўзининг узоқ ижодий умри давомида қандай асарлар яратди?

Ўқувчи: Шоира Зулфия умри давомида 30 га яқин шеърий тўпламлар,ўндан ортиқ достонлар яратди. У ҳаммани ўйлатадиган, барча кишиларга дахлдор бўлган холатларни шеърга сола олади. Шунинг учун ҳам шоиранинг ёзган шеърлари кўпчиликка манзур бўлди. Унинг шеърлари фақат она тилимиз-ўзбек тилидагина эмас, балки рус, араб, япон, немис, француз,ҳинд тилларида ҳам жаранглайди.

Ўқитувчи: Демак, шоирамизнинг улкан таланти фақат Ўзбекистон эмас, балки дунё миқёсида

таниқли ва машҳур бўлган. У халқаро Нилуфар мукофотининг ҳамда Неру номидаги Умумхиндистон мукофоти соҳиби бўлган. Ҳозирги кунда Ўзбекистонда Зулфия мукофоти таъсис этилган. Бу мукофот энг яхши ижодкор қизларимизга, аёлларимизга берилади.

(Шу ўринда "Саодат", " Санам " журналларида Зулфия мукофоти совриндорлари расмлари кўрсатиб ўтилади.)

Шундай қилиб, шоира шеъриятининг мавзу кўлами жуда кенг. (Слайд билан тушунтириш)

Ўқитувчи:Сиз шоиранинг қайси шеърларидан ёд олгансиз?

Ўқувчилар шоиранинг "Сен қайдасан юрагим", "Не балога этдинг мубтало" шеърларидан ёд олишади.

Қуйи синфлардан ўрганилган "Кўрганмидинг кўзларимда ёш?, "Баҳор келди сени сўроқлаб" шеърларини ёд олишади.

Ўқитувчи: Шоира шеърлари мазмунига эътибор берадиган бўлсак, ушеърларининг кўп қисмини кимга боғишлаб ёзган экан?

-Ҳамид Олимжонга.

Янги дарснинг баёни. Шоира Зулфиянинг "Сенсиз" шеъри таҳлили. Интирактив доска орқали шоира ҳаётидан ёзиб олинган айрим лавҳалар ва унинг "Сенсиз" шеърининг ифодали ўкилган матнни ўқувчиларга ҳавола этилади.

I Ўқитувчилар шеър матни билан мустаққил танишиб чиқади.

(Луғат билан ишланади.)

Туйғу - руҳий кечинмалар

Нафисроқ -гўзалроқ нафисроқ

Мудҳиш - даҳшадли

Ношудлик - эпсизлик

Мужда -хушхабар

III Шеър матнини ифодали ўқиб, мазмунини ўқитувчилар билан биргаликда луғат сўзлардан фойдаланган ҳолда таҳлил қилиш. Ўқитувчи ва ўқувчилар шеърни ўқиб чиқадилар.

Шеър якунида шоира ...ташлаб кетмадинг-да, бошлаб кетмадинг", яъни "нега мени ҳам олиб кетмадинг, сен билан бирга ўлишга ҳам тайёр эдим" демоқчи. Демак, ўқувчилар, айрилиқ азобига чидаш жуда қийин. Ҳаётда бор, у билан ёнма-ён ўлим бор. Бу ҳаётда ҳамма ҳам яқин кишиларидан айрилади. Кимлардир ота -онасидан ,яна кимлардир бағир-жигарларидан, яна кимлардир энг яқи н кишиларидан , дўсту-ёрларидан. Бундай пайтда баъзи одамлар тушкинликка тушиб қоладилар, ўзларини боши берк кўчага кириб қолгандай, якка ёлғиз ҳис этадилар.

Зулфия учун ҳам айрилиқ азобларига чидаш осон кечмади, лекин у ҳаётда мағрур боқди. Ҳаётда унга фарзандлари, дўст-ёрлари мададкор бқлдилар. Энди у фақат ўзи учун эмас, балки Ҳамид Олимжон учун ҳам яшади ижод қилди.

IV Ўқувчиларга шеър матинини ифодали ўқитиш.

VДарсни мустаҳкамлаш.

1.Шоиранинг бошқа шеърларидан ёд оладилар.

2. Баҳолаш ва изоҳ. Вазифа "сенсиз" шеърини ёд олиш





























































монинг ечими хақида ўйлаб ёзиш учун вақт берилади. Иштирокчилар белгили вақт ичида ўша муоммоларни ҳал этиш йўл-йўриқлари ҳақида изланадилар. Яна бир иштирокчи ўз гурухи номида фикр - мулоҳазаларни баён этади.

Бошқарувчи ҳар уч гуруҳнинг фикрларини диққад билан кузатиб бораркан ,йўл -йўлакай улар орасидаги муштарак фикрларни рангли фломастер ёрдамида белгилаб беради .

Сўз новбати эксперт (талқинловчи0 гуруҳ аъзоларига берилади. Улар барча тингланган фикрлар юзасида ўз мулоҳазаларини баён этдилар.

Учинчи босқичда эса, барча иштирокчиларга рангли қоғозларда ишланган олма мевалари ва япроқлари тарқатиб чиқилади. Улар бугунги семинар машғулоти ҳақида фикр мулоҳазаларини қуйдаги ҳолатда билдирилади:

1.Қизил рангли олмалар тасвири ортида бугун кузатилган дарс ва синфдан ташқари ишлардаги ютуқларни ёзадилар.

Сариқ рангли мевалар тасвири ортида бугун кузатилган камчиликлар ҳақида фикр-мулоҳазаларни ёзадилар.

2.Яшил япроқли ортига эса бугунги семинар ишига ва, умуман, услубият бирлашмаси фолияти баҳолари, шахсий таклиф ва мулоҳазаларни ёзма равишда баён этиб қолдирди.

Бошловчи иштирокчилар қўлидаги мева ва япроқларни олиб, магнит доскасида тасвирланган. Билимлар дарахти" га ёпиштириб чиқади. Шу тариқа мактабнинг ўзбек тили ва адабиёт услубияти бирлашьаси аъзоларининг бугунги семинар ишидаги баҳоси аниқланади.

Давра суҳбатига бошловчи якун ясайди. Иштирокчилар гулдасталар тақдим этилади.

Адабий-мусиқий компазияси

Номинг қўшиғимда,, ўзбегим-фахри

1.Мусиқа

1-бошловчи

Ассалому алайкум, азиз мехмонлар, қадрли устозлар. Эл дардини ўз ҳаловатидан устун билган, эрта-кеч юрт ташвиши йўлида тиним билмай ишлаётган, ҳалол меҳнатлар билан халқимиз орасида обрў ва шараф ортттирган камтарин устозлар! Даврамизга "Номинг қўшиғимда, миллатим-фахрим" деб номланган тарбиявий тадбиримизга хуш келибсиз.

2-бошловчи

Минг-минг йиллиик тарихга эга бўлган туркий эл томири дунёнинг энг олис чеккаларигача ёйилган.

-





























































 
 
X

Чтобы скачать данный файл, порекомендуйте его своим друзьям в любой соц. сети.

После этого кнопка ЗАГРУЗКИ станет активной!

Кнопки рекомендации:

загрузить материал