7


  • Учителю
  • Статя КОМПЬЮТЕР ГРАФИКАСИДА ТУТАШМАЛАРНИ ТАСВИРЛАШ

Статя КОМПЬЮТЕР ГРАФИКАСИДА ТУТАШМАЛАРНИ ТАСВИРЛАШ

Автор публикации:
Дата публикации:
Краткое описание:
предварительный просмотр материала

Компьютер графикасида туташмаларни тасвирлаш.

Мамурова Феруза Исломовна



Компьютер графикасида таълимнинг мазмуни, моҳияти. Чизма геометрия, мухандислик графикаси. Чизмачиликнинг умумий жиҳатлари. Чизма геометрия ва мухандиклик графикаси фанларида маълумотнома адабиётлардан фойдалана олиш ва белгилаш. Замонавий технологияларнинг тасвирий санъат ва чизмачилик фанларидаги аҳамияти. Чизмачилик фани орқали талабаларнинг фазовий тасаввурлари ошади ва техника эстетикаси (дизайн) шаклланишидаги аҳамияти. Чизма, перспектива, проекциялаш, схемалар ҳақида талабаларнинг тасаввурларини кенгайтиради. Ёзув шрифтлари, форматлар, қияликлар, туташувларнинг баъзи томонлари билан танишишда катта вазифаларни назарда тутади.

Чизма геометрия ва мухандислик графикаси борлиқдаги нарса, ҳодисалар ва рўй бераётган воқеаларни кўра билиш, идрок этиш, эстетик ва эмоционал сезгирликни ўстириш, чизиш малакаларини ҳосил қилиш, фазовий фикрлаш, ранг сезиш, композицион маданиятни, кўриш орқали тасаввур қилишда, комбинацилашдаги хусусиятлари аҳамити.

Талабаларда зўр ғайратни ҳосил қилиш ва ақлий қобилиятни ривожлантиришда компьютер графикаси асосий рол ўйнайди. У таълим бераётган талабалари келгусида мамлакат тараққиёти ва халқ фаравонлигини, техникани, ишлаб чиқаришни импорт қилиш йўли билан эмас, илм - фанни ривожлантириш ва уни ҳаётга татбиқ қилиш асосида амалга оширишга қодир кишилар бўлиб етишишларини назарда тутган ҳолда таълимни ташкил этиш керак. Бу фаолият ўқитувчи томонидан талабаларнинг индивидуал бир-биридан фарқлилиги, таълим масалалари ва ўқув материалини ўзлаштиришнинг ўзига хос хусусиятига мос равишда махсус ташкил қилиниши ва бошқарилиши керак. Таълим жараёнини бундай ташкил қилиб, талабаларнинг билиш фаоллигини ошириш анча самарали бўлади.

Талабаларнинг фаоллиги ижодий даражага кўтарилганда фанга қизиқиши барқарорлашади, янги материални ўрганишга диққатини етарлича қаратиб билади, фикрий операция (анализ ва синтез, солиштириш ва таққослаш ва б.)ларни мустақил бажара олади, масалаларни ижодий ёндашиб еча олади. Булардан келиб чиқадики, ўқишдаги фаоллик - талабанинг шунчаки фаолият ҳолати бўлмасдан, балки фаолиятнинг сифати, қайсиким ўқув-билишда, мақсадга эришишда ўзининг маънавий иродаси кучини ишга солишга ҳаракат қилишини ва унинг фаолият характери мазмунига муносабатини талаба шахсида намоён қилишдан иборат.

Талабалардаги бундай сифатлар, уларни фаол фикрлашга ундовчи саволларга жавоб излаш, уларга ижобий жавоб бера билиш жараёнида пайдо бўлади. Ўқишдаги фаолликни оширувчи саволлар қисқа ва аниқ жавоб беришни талаб қиладиган бўлиши керак. Бундай саволларни чизмачиликнинг хоҳлаган бир мавзуси бўйича тузиш мумкин. Масалан, «Туташмаларни бажариш» мавзуси бўйича:талабаларга бу чизмаларнинг қайси бирида қандай ишланишни ички тутуаш, ташқи туташма ва х.з.ларни график бажарилишини кўрсатиб сўнг AutoCAD дастурида бажариб кўрсатилиши тассвурни янада кучайтиради, хамда компьютер графикага нисбаттан янда қизиқишни уйготади.

Статя КОМПЬЮТЕР ГРАФИКАСИДА ТУТАШМАЛАРНИ ТАСВИРЛАШ

Иккита айланаларни туташтирувчи нуқталарини топиш АutoCADда асбоб ускуналар панели орқали бажарилади.

Туташмалар мавзуси бўйича: Ўткир бурчак ҳосил қилган икки тўғри чизиқни маълум радиусли ёй билан туташуви ва унда 1-тўғри чизиқ билан ёйнинг туташув нуқтаси берилган бўлса, ёйнинг 2-тўғри чизиқ билан туташув нуқтаси қандай топилади? Шунингдек, тўғри чизиқ билан айланани маълум радиусли ёй билан туташуви ва унда айлана билан ёйнинг туташув нуқтаси берилган бўлса , ёйнинг тўғри чизиқ билан туташув нуқтаси қандай топилади? Талабалар бу саволларга жавоб излашда мавзуни яхши билиш билан бирга биринчи саволга жавоб бериш пайтдагига нисбатан анча чуқур ва фаолроқ фикрлашга тўғри келади. Иккинчи қисми бир оз мураккаброқ шунинг учун талабалар бунга жавоб излашда саволнинг биринчи қисмига жавоб излаётганга нисбатан кўпроқ интеллектуал (ақлий) фаоллик билан фикрлайдилар. Бу жараёнда улар туташма мавзусида кўриб чиқилган мисоллардан

Статя КОМПЬЮТЕР ГРАФИКАСИДА ТУТАШМАЛАРНИ ТАСВИРЛАШТалабалар билиш фаолиятини фаоллаштиришда мустақил ишнинг аҳамияти жуда катта. Бунда мустақил ишнинг турли кўринишларидан фойдаланиш мумкин. Ўқув режада чизма геометрия ва компьютер графикаси ажратилган мустақил соатлар ишга тўлиқ бағишланган дарсни кўп вазифаларни бемалол бажарса бўлади. Шунинг учун ўқитувчи янги мавзуни тушунтиришни ҳажм жиҳатидан унча катта бўлмаган мустақил иш бажариш билан қўшиб олиб борилиб, бу ижобий самара бермокда. Бундай мустақил ишлар: назорат ишга тайёрловчи дастлабки машқлар; хулоса қилишни ва умумлаштиришни талаб қилувчи изланиш характеридаги машғулот; график диктант; ижодий характердаги график ишлар; маълумотнома адабиётлардан фойдаланиладиган ишлар ва ҳ.к.

Талабалар билиш фаолиятини фаоллаштириш, уларга, ижодий қобилиятни ривожлантириш воситалари ҳисобланган моделлаштириш, оддий буюмларни лойиҳалаш, лойиҳалаш элементларини бажариш, ҳар хил қайта қуриш усулларини қўллаш, тасвирни қайта тиклаш (қуриш)га оид топшириқларни қийналмасдан тўғри бажара олиш имкониятини беради.



 
 
X

Чтобы скачать данный файл, порекомендуйте его своим друзьям в любой соц. сети.

После этого кнопка ЗАГРУЗКИ станет активной!

Кнопки рекомендации:

загрузить материал