7


  • Учителю
  • КМЖ Математика Кесма. Синиқ чизиқ

КМЖ Математика Кесма. Синиқ чизиқ

Автор публикации:
Дата публикации:
Краткое описание:
предварительный просмотр материала

Фан: математика

Куни : 12.10.2016й

Ўқитувчининг исми шарифи: Абдураимова Гавхарой

Синфи: 1-" Д "

Қатнашганлар :24

Қатнашмаганлар:

Бўлим :

Дарс мавзуси: Кесма. Синиқ чизиқ

Ўқув жараёнида амалга ошириладиган дарс мақсадлари:

</<font size="3" style="font-size:13pt;">1.3.1.1 Геометрик фигураларни нуқта, тўғри, эгри, очиқ ва ёпиқ чизиқлар, кесма, нур ва бурчакни ажрата билиши.

1.4.1.2 Нарса элементларининг белгиларини бириктириш ва ажратиш.

Дарс мақсадлари:

1.Ҳамма ўқувчилар бажара олади:

Кесма билан синиқ чизиқни ажрата олади.

2.Ўқувчиларнинг кўпчилиги бажара олади:

Кесма билан синиқ чизиқни чизади.



3. Баъзи бир ўқувчилар бажара олади:

Геометрик фигураларни ажратиб, уларнинг белгиларини бириктира олади.

Тил мақсади:

Ўқувчилар бажара олади:

Кесма билан синиқ чизиқни ҳарф билан белгилашни билади

Таянч сўзлар ва сўз бирикмалар:

Кесма, синиқ чизиқ

Тахлил қилишга мўлжалланган сўроқлар:

Кесманинг қанча учи бор?

Ҳар бир кесма синиқ чизиқнинг нимаси дейилади?

Олдинги дарсда ўзлаштирилган малакалар

Нуқта, тўғри чизиқ, нур ҳақида билади.

Режа



Дарс вақтининг тақсимланиши

Режалаштирилган машғулот турлари

Ресуслар

Боши 5 мин

Ўқувчиларни якка холда, жуфт холда ва гуруҳда тўпланиб ишлаши учун турли усул ҳамда ўйинлардан фойдаланиб дарсни ташкил қилиш: гуруҳ номлари айтилиб, унга изоҳ беришади .

Қани болалар дарсга тайёрмисиз?

Ҳа тайёрмиз, қувноқмиз

Биз билимга чанқоқмиз

Яхши кайфият билан

Дарсимизни бошлаймиз.



Қани айтинг болалар,

Ким навбатчи бўлади.

Бугунги кун ҳисобин,

Бизга айтиб беради.

"Ақлни чархлаш" ўйини

Бу ўйинда болаларга ўтилган мавзуга оид саволлар берилади.











Дарсга оид суратлар,

















буклетлар,

кесма суратлар, ТСО, маркерлар,

рангли қоғозлар,

чизма қоғозлари, елим, пластилин, рангли қаламлар,

стикерлар,

турли иплар, сигнал карточкалари ва ҳакозолар

Ўртаси 26 мин

Янги дарсни очиб бериш учун вазиятлар вужудга келтириш, ўқувчиларни ўйлашга ундовчи савол ва топшириқлар берилади.

Бирдан ўнгача бўлган сонларни доскага аралаштириб қўйганман, қўйилган сонларни тартиб билан жойлаштирилса янги мавзунинг номи келиб чиқади.

Ип олиб ипнинг бир томонини ўқувчиларга бераман . Ва уларга ип нимага ўхшайди ?

Ипдан қандай чизиқ ясашга бўлади ? - деб савол бераман .

Ўқувчилар жавоби : тўғри чизиқ , ёпиқ чизиқ , очиқ чизиқ, эгри чизиқ

Гуруҳ аъзоларига ипдан чизиқларни ясашни тафсия этаман.

  1. Тўғри чизиқ

  2. Очиқ чизиқ

  3. Ёпиқ чизиқ

  4. Эгри чизиқларни ясашади.

Ипнинг бир тамонини олиб кесамиз ва ундан нима пайдо бўлганлигини сўрайман. Бу ипнинг бўлаги кесма ҳисобланади.Ҳар бир гуруҳ ипни кесиб кесма ҳосил қилади.

"Ўхшишлиги ва фарқини топиш" ўйини.

Кесма, тўғри чизиқ нурнинг фарқлари айтилади. Китобда берилган кесмани чизиб тушунтираман. Кесманинг учлари бош ҳарф билан белгиланиши тушунтирилади . Ҳар бир гуруҳ қоғозга чизади.

Болаларги таёқча ва пластилиндан кесма ясатаман. Ана шу кесмаларни бириктириб учбурчак, квадрат, тўғритуртбурчак ясашади.

Ўқувчилар ўзлари иштирокида кесма ясашади. Улар кесмаларни ҳар хил жойлаштириши мумкин. М: синиқ чизиқ ҳосил қилиш мумкин. Видео ролик орқали синиқ чизиқ ўқувчиларга тушунтирилади ва улар синиқ чизиқни қоғозга чизишади.

Китобда берилган кесмаларни ҳар бир гуруҳ таққослайди.

Китобда берилган расмдаги типратикон қайси чизиқ бўйлаб юрса, манзилга тез етиб боришини топишади.

Якуни 6 мин

Ўқувчилар дарс юзасидан ўз фикр мулоҳазаларини айтишади.

Мустаҳкамлаш учун ўйинлар, савол ва топшириқлар берилади. Синфдан кесма ва синиқ чизиқни топишади.

Ўқувчиларнинг дарсни ўзлаштирилиши аниқланади.

Қўшимча маълумотлар

Саралаб ўқитишга эътибор



Баҳолаш - ўқувчиларнинг билимини баҳолаш усуллари ва турлари

Фанлараро боғлиқлик

Иқтидорли ўқувчиларни дарсга қизиқтириш.

Мазудан четланмаган ҳолда мураккаб топшириқ берилади.



Ночор ўзлаштирувчи ўқувчиларга диққат ва назорат.

Топшириқлар соддалаштирилади.

Шакллар,

Юлдузчалар,

ўйинлари ва ҳ.к

Табиат

Дунётаниш

Математика

Қозоқ тили



Ўқитувчи рефлексияси

Рефлексия

Дарснинг мақсад ва вазифаси

тўлиқ амалга ошдими?



Бугун ўқувчилар нималарни ўрганишди?



Вақтни қандай фойдаландим?



Келаси дарсда нимага эътибор бераман?













 
 
X

Чтобы скачать данный файл, порекомендуйте его своим друзьям в любой соц. сети.

После этого кнопка ЗАГРУЗКИ станет активной!

Кнопки рекомендации:

загрузить материал