7


План урока по ИЗО

Автор публикации:
Дата публикации:
Краткое описание:
предварительный просмотр материала


Мавзу: Қумғон расмини чизиш.

Дарснинг мақсади:

  1. Қумғон шаклини таҳлил қилиш ва тасвирлаш.

  2. Қумғон шаклини тасаввур қила олиш, тасвирлаш малакаларини ривожлантириш

  3. Меҳнатсевар, интилувчан ва гўзалликни кўра билиш, уларни асраб авайлашга чақириш.

Кўргазма: қумғон идиш, расмлар, интерактив доскада слайдлар, кросворд, карточкалар, геометрик жисмлар.

Дарснинг бориши: а) давомат

б) синф тозалиги

Ўқув қуролларини дарсга тахт қилиш.

Ўқувчиларни дарсга жалб этиш.

Өнер деген ғажайып

Туйіндісі омірдің

Білім алып қалайық

Қаламынан шебердің№

Ўтган дарсни мустаҳкамлаймиз. Савол-жавоб ўтказамиз.

-Одам қиёфасини тасвирлаш турларини айтинг?

- Юз тузилишини чизиш қоидаларини айтинг?

Карточкалар тарқатилади. Ўқувчилар жавоб берадилар.

Кроссворд ечамиз:

  1. Расм чизиш учун керакли ўқув қуроли.

  2. Бўёқ тури.

  3. Қимиз қуядиган, теридан ясалган идиш.

  4. Боғланади икки оёққа,

Таянасан шунча таёққа

Қирдан учиб тушасан ғоз,

Ортда қолар ҳатто чавандоз.

  1. Инсон соғлом бўлиши учун нима билан шуғулланиши керак?

  2. Жонсиз буюмлар тасвири.


Янги мавзунинг баёни:


Қумғон юз, қўл ювадиган идиш.У алюминий, мис, пластмассадан ишланади.Сувни газга қўйиб иситиш мумкин. Усталар унинг шаклини сув қуйиш учун жуда қулай қилиб ишлашганлар. Қумғонни тасвирлаш учун уни шаклини таҳлил

қилиб оламиз.У цилиндр, шарсимон, кесик конус каби геометрик жисмлардан ташкил топган ва шакли тўртбурчак, доира, учбурчак, шаклларга ўхшаш.

Учбурчак, доира шаклларини ўнг ва чап қўлимиз билан чизиб машқ қиламиз

Доскага ёрдамчи чизиқлар билан босқичма-босқич чизиб кўрсатилади.

Ўқувчилар чиза бошлайдилар, қийналаётганларга ёрдам берилади. Ранглар тушинтирилади.

Мустаҳкамлаш:

Ўқувчилар ишларидан намуналар кўрсатилади, таҳлил қилинади.

Савол-жавоб ўтказамиз.

  • Қумғон қандай идиш?

  • У қандай материаллардан ясалади?

  • Қандай шакллардан иборат?

  • Бўяш қоидасини айтинг.

Ўқувчилар баҳоланади, рағбатлантирилади.

Уйга вазифа: Қумғонни бўяб келиш топширилади.

Дарсни якунлаш.



 
 
X

Чтобы скачать данный файл, порекомендуйте его своим друзьям в любой соц. сети.

После этого кнопка ЗАГРУЗКИ станет активной!

Кнопки рекомендации:

загрузить материал